Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2005-2501/3555 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Дилдора Ответчик / Подсудимый VOBKENT ECO NEFT
Source ID e5d49d8c-fd33-424f-af85-dff65031820f Claim ID PDF Hash 8d5339eabb06119c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий Процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий Процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3555-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 21 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримовнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 313 047 200 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасида келтирилган асосларни ва важларни қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ, Даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Мазкур асосга кўра, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан 313 047 200 сўм етказиб берилган маҳсулот пулларини ундириш деб даъво предметини ўзгартирган. Суд, даъвогарнинг аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим топади. Даъво аризаси ва иш ҳужжатларида келтирилишича, Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 20.08.2025 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор корхона” деб юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топилган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, Каримов Шоназар Шукуриллоевич тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасида, даъвогар жавобгарга жами 1 045 047 200 сўмлик маҳсулот етказиб берган, жавобгар томонидан 732 000 000 сўм қарздорлик қайтарилган, бироқ 313 047 200 сўм қарздорлик қайтарилмаган. Оқибатда даъвогар жавобгар талабнома билан мурожаат қилиб, 313 047 200 сўм қарздорликни тўлашни сўраган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 313 047 200 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Қарздорликнинг мавжудлиги иш ҳужжатлари ва ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 313 047 200 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи ва еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 6 260 944 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437, 326-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72, 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 313 047 200 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ҳисобидан республика бюджетига 6 260 944 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев 4-2005-2501/3255-сонли иқтисодий иш Пешку тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 21 ноябрь Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримовнинг иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 437, 326моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,72, 116, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 313 047 200 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ҳисобидан республика бюджетига 6 260 944 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев Суд мажлиси баённомаси Пешку тумани 2025 йил 21 ноябрь 4-2005-2501/3255-сонли иш Пешку туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Жумаев, судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, “Дилдора” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “VOBKENT ECO NEFT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган – келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримов иштирок этмоқда. Раислик этувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иқтисодий ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилишини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакилининг ваколатини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар борлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс жавобгар томонидан раддиялар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимосномалар бўлмади. Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра далилларни текширишга ўтишни эълон қилди. Раислик қилувчи сўзни тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримовга берди. - даъво аризасида келтирилган асосларни ва важларни қувватлайман ҳамда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи музокара сўзини кенгаш вакили, тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримовга берди. - даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди. Раислик қилувчи У.Жумаев Суд мажлиси котиби М.Акрамов