← Назад
Решение #2843355 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6358-сонли иш
Судья Х.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Абдураимовнинг
раислигида, О.Хакимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-санота палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “SINTEZ ZIPPER” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “T UFIQ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 216 992 672 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият раҳбари
М.Махмуталиев (паспорт асосида) иштирокида, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-санота палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар - “SINTEZ ZIPPER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар ёки бажарувчи деб юритилади) манфаатида Андижон
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар
“T UFIQ”
масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда жавобгар ёки буюртмачи деб
юритилади) ҳисобидан 216 992 672 сўм асосий қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, Палата вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Бироқ, даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этишмади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Биров
даъвогар суд мажлисига қадар илтимоснома тақдим этиб, ушбу орқали ишни
даъвогар вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, тарафлар ўртасида шартнома
тузилганлигини, шартномага асосан даъвогар жавобгарга кийим учун фурнитура
маҳсулотларини етказиб берилганлигини, жавобгар томонидан ушбу кийим учун
фурнитура маҳсулотларинилари қабул қилиб олинганлигини, жавобгар
томонидан ушбу олинган маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга
оширганлигини, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 216 992 672 сўм
асосий қарздорлик вужудга келганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ, иш ҳужжатларида
жавобгарга суднинг даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ва суд
муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта
идорасининг хабарномаси мавжуд.
Шу сабабли суд ишни, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан,
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2025 йил 1 мартда 11-сони ҳисоб-шартномаси (бундан буён матнда
“Шартнома”) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандиа мижоз тўлайди ва қабул қилади ва
ижрочи товарлар (хизматлар)ни етказиб беради деб кўрсатилган.
Юқоридаги шартнома ва қўшимча шартномаларга асосан даъвогар кийим
учун фурнитура маҳсулотларинини етказиб бериш мажбуритини, жавобгар эса
ушбу қуришил маьериалларини қабул қилиб олиш ва улар учун тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.3-бандига асосан буюртмачи олинадиган маҳсулот учун
олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширади.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 306 992 672 сўмлик кийим учун
фурнитура маҳсулотлариниларини етказиб берган. Хусусан, 2025 йил
9 январдаги 4-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 200 000 000 сўмлик ва 2025
йил 8 апрелдаги 26-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 106 992 672 сўмлик
кийим учун фурнитура маҳсулотларини етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ушбу
кийим учун фурнитура маҳсулотлари учун қисман 90 000 000 сўм тўловларни
амалга оширган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 216 992 672 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Шу сабабли, даъвогар палата орқали жавобгардан 216 992 672 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги
шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Суд даъво талабининг 216 992 672 сўм асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар шартнома бўйича маҳсулотларни
етказиб бериб, мажбуриятларини бажарган, жавобгар эса, маҳсулотлар учун
тўловларни қисман амалга ошириб, мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 216 992 672 сўм асосий қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, электрон хисобварақ-фактура, тарафларнинг
тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 216 992 672 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи стакавларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, БҲМнинг бир бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масалисини муҳокама қилиб,
даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли жавобгардан республика бюджетига
4 339 853,44 (216 992 672 *2%) сўм давлат божини ва даъвогар фойдасига 41 200
сўм почта харажати даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“T UFIQ” масъулияти чекланган жамият ҳисобидан:
- даъвогар - “SINTEZ ZIPPER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
216 992 672 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 4 339 853,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Абдураимов