← Назад
Решение #2843356 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий Процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2005-2501/3551-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пешку туман
2025 йил 21 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, даъвогар Бухоро
вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар «Боғимусо ширин нони» хусусий корхонасига
нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили
С.Шодиев (ишончнома асосида) иштирокида Пешку туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида
назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Боғимусо ширин нони» хусусий
корхонаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 17 017
497 сўм асосий қарз, 8 457 022 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, улар вакили иштирокини таъминламади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган асосларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш хужжатларида аниқланишича, тарафлар ўртасида “Бино ва
иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш ўтказиш тўғрисида”
шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5
февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш
тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорига
муофиқ даъвогар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0.2 фоизи миқдорда
тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбурияти бажарилган, жавобгар
томонидан эса қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича
тўловларни амалган оширмаганлиги натижасида, 118 778 394 сўм қарздорлик
вужудга келган.
Қарздорликни тўлаб бериш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома билан
мурожаат қилган, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар тўловларни тўланмасдан
келган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 118 778 394 сўм асосий қарз, 8 457 022 сўм банк фоизи ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 703-моддасига
мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи
буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра, карздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб беради.
Мазкур қарздорликнинг мавжудлиги иш хужжатларида мавжуд бўлган
хужжатларга асосан ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”
ги Қонуннинг 24-моддасига асосан тарафлардан бири шартнома
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу
тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада
назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 118 778 394 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъвогар жавобгар томондан тўловлар кечиктирилганлиги сабабли 8 457
022 сўм банк фоизи ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Мазкур суммани ундиришга асос қилинган шартнома бўйича ҳисобкитоблар тўғри амалга оширилган. ФКнинг 326-моддасида суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
хақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Бунда суд, низонинг вужудга келишидаги тарафларнинг ҳаракатлари,
шартнома мажбуриятларини бажариш даражаси, пеня суммасининг ортишига
даъвогарнинг ҳам айби борлиги ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга
олиб, банк фоизи талабини 4 000 000,00 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим топади. Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва
саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 118 778 394 сўм асосий қарз, 4 000 000
сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 2 544 708,00 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327, 333703-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118- 176, 179, 180, 181,
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Боғимусо ширин нони» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар
Бухоро вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида
назорат қилиш инспекцияси фойдасига 118 778 394 сўм асосий қарз, 4000 000
сўм банк фоизи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 2 544
708,00 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
4-2005-2501/3551-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Пешку туман
2025 йил 21 ноябрь
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, даъвогар Бухоро
вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекциясининг жавобгар «Боғимусо ширин нони» хусусий
корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни,
даъвогар вакили С.Шодиев (ишончнома асосида) иштирокида Пешку
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327, 333- 703моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118- 176, 179, 180, 181,
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Боғимусо ширин нони» хусусий корхонаси ҳисобидан
даъвогар Бухоро вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги
соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 118 778 394 сўм асосий қарз,
4000 000 сўм банк фоизи ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ва 2 544 708,00 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро
иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига
шикоят келтириши мумкин.
Судья
У.Жумаев
Суд мажлиси баённомаси
Пешку тумани
2025 йил 21 ноябрь
4-2005-2501/3551-сонли иш
Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторовнинг котиблигида, даъвогар Бухоро
вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой комунал хўжалиги соҳасида назорат
қилиш инспекциясининг жавобгар «Боғимусо ширин нони» хусусий
корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича иқтисодий ишни,
Пешку туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар вакили
С.Шодиев (ишончнома асосида) суд мажлисида иштирок этмоқда. жавобгар
суд муҳокамасида иштирок этмаяпти.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг розилиги билан иш ўзбек тилида
юритилишини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг ваколатини
ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини текшириб, унга Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
Процессуал
кодексининг 42-моддасида
кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб уларга раддиялар
борлигини сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан раддиялар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини бошлашдан олдин
илтимосномалар, аризалар ёки қўшимчалар бор ёки йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимоснома бўлди.
Раислик этувчи суд мажлиси ўтказиш тартибини белгилаб, сўнгра
далилларни текширишга ўтишни эълон қилди.
Раислик қилувчи сўзни даъвогар раҳбарига берди.
Ҳурматли суд, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар суд
мажлиси кунига қадар ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин ишда иштирок этаётган тарафлар вакилидан
илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи музокара сўзини даъвогар раҳбарига берди.
Даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўрайман.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг
тушунтиришини, тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб,
маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг Ҳал қилув қарорини хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини,
устидан шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини,
муддатини ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар
билдириш ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
Суд мажлиси котиби
У.Жумаев
Ж.Сатторов