← Назад
Решение #2843363 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 235 символов
******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, тарафлардан ****** иштирокида,
даъвогар ****** тугатиш бошқарувчисининг жавобгар ******дан
****** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** Урганч туманлараро иқтисодий судининг ******даги ҳал қилув
қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб ****** тайинланган.
Тугатиш иши жараёнида ****** томонидан ****** ҳисобига
******сўм молиявий ёрдам ўтказилганлиги ва шундан ****** сўм маблағ
қайтарилиб, ****** сўм маблағ қайтарилмасдан қолганлиги аниқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан ************ куни 10-сонли
талабнома юборилиб, ўтказилган пул маблағларини тугатиш ҳисоб-рақамига
қайтариш сўралган.
Бироқ, юборилган талабнома ****** томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
Шу боис, ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******дан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ****** сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
аризасига эътироз билдириб, тарафлар ва ****** ўртасида ҳақдан воз кечиш
ва қарзни ўтказиш ҳақида уч томонлама ******-сонли шартнома
тузилганлигини ва ушбу шартномага асосан *******га ******* сўмлик
цемент маҳсулоти бериш орқали даъвогар билан ҳисоб-китоб
қилинганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан
жавобгарга 2023-2024 йиллар давомида жами ******сўмлик вақтинчалик
молиявий ёрдам ўтказилганлиги, шундан ****** сўм маблағ қайтарилиб,
****** сўм маблағ қайтарилмасдан қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи-иккинчи қисмларига кўра, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган
бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган
кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, суд жавобгар вакилининг тарафлар ва ****** ўртасида
ҳақдан воз кечиш ва қарзни ўтказиш ҳақида уч томонлама ******-сонли
шартнома тузилганлигини ва ушбу шартномага асосан ******га ******
сўмлик цемент маҳсулоти бериш орқали даъвогар билан ҳисоб-китоб
қилинганлиги ва бошқа шу каби важлари билан келишмайди.
Чунки, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотларига
кўра, даъвогар ва ****** ўртасида *****-сонли шартномага мувофиқ ******сонли ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар томонидан ****** сўмлик
цемент маҳсулоти берилиб, бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга
киришилмаган. Қолаверса, бунинг мазкур иқтисодий иш билан боғлиқлиги
йўқ.
Бундай ҳолатда эса, жавобгар вакили томонидан судга тақдим
қилинган ушбу уч томонлама шартнома ва унга асосан 2024 йил 9 июлда
берилган 83/1-сонли ҳисобварақ-фактура номақбул далил ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм почта
харажати, жавобгардан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан даъвогар ******га ****** сўм асосий қарз ва
****** сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******