← Назад
Решение #2843364 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
4 765 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси ******* котиблигида, тарафлардан даъвогар ******нинг
иштирокида, даъвогар ******нинг жавобгар ******дан ****** сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий
суди биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали)
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** Тошкент туманлараро иқтисодий судининг *****даги ҳал
қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб ****** тайинланган.
Тугатиш иши жараёнида ****** томонидан ****** ҳисобига ******
сўм маблағ ўтказиб берилганлиги ва ****** томонидан ****** ҳисобига
жами ****** сўмлик маҳсулот берилиб, ****** сўм маблағ қайтарилмасдан
қолганлиги аниқланган.
Шунга кўра, ****** тугатиш бошқарувчиси томонидан ******га
*****-сонли ва *****-сонли талабномалар юборилиб, ўтказилган пул
маблағларини тугатиш ҳисоб-рақамига қайтариш сўралган.
Бироқ, юборилган талабномалар ****** томонидан ижросиз ва
жавобсиз қолдирилган.
Шу боис, ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******дан (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ****** сўм
асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
тарафлар ўртасида 2022 йил 22 июнь куни 137-сонли шартнома
тузилганлигини ва ушбу шартномага асосан даъвогарга *****-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан ****** сўмлик маиший техника маҳсулотлари
берилганлигини маълум қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида ******
куни ҳар хил турдаги маиший техникалар сотиб олиш бўйича ******-сонли
ҳисобварақ шартнома тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан ********-сонли
ишончнома электрон тарзда расмийлаштирилган.
Шунга асосан, жавобгар томонидан даъвогарга ****** куни ******
сўмлик маиший техника маҳсулотлари берилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан Республика бюджетига ******
сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд
харажати ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси рад этилсин.
Даъвогар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар ******дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******