← Назад
Решение #2843368 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКниг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7646-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Дўстлик шаҳри
21.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ғ.Мусурманов (06.01.2025
йилдаги 1/03-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси "S ngz r-T kstil"
m s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида жавобгар " irz h ’l Bun dk r
D l si" f rm r ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармаси "S ngz r-T kstil" m s'uli ti h kl ng n j mi ti манфаатида
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар " irz h ’l Bun dk r D l si" f rm r
‘j ligi
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 503.605.000 сўм
асосий қарз ва 251.802.500 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида
ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар " irz h ’l Bun dk r D l si" f rm r ‘j ligi вакиллари суд
мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "S ngz r-T kstil" m s'uli ti h kl ng n
j mi ti ва " irz h ’l Bun dk r D l si" f rm r
‘j ligi ўртасида
19.09.2020 йилда К-10-сонли лизинг шартномаси тузилган. Шартноманинг
1.1-бандига асосан “Лизинг берувчи” “TZST E-220” русумли бир дона пахта
териш машинасини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “Тошкент қишлоқ
хўжалиги техникаси заводи” АЖдан “Лизинг берувчи”нинг ўз маблағлари ва
тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки
этиб сотиб олади ва “Лизигнг олувчи”га лизингга беради, “Лизинг олувчи” эса
лизинг объектидан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида
ва белгиланган миқдорда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг
3.1-бандига кўра, лизинг объектининг нархи сотувчи томонидан белгиланган
бўлиб, 1.275.350.000 сўмни ташкил этган.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Шу сабабли лизинг шартномаси асосида жавобгар " irz h ’l Bun dk r
D l si" f rm r
‘j ligi 20.09.2020 йилдаги топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида техникани қабул қилиб олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига кўра жавобгар
лизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган “тўлов графигига” асосан
лизинг тўловлари суммасини лизинг шартномасида белгиланган муддат ва
миқдорларда тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб
бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги
503.605.000 сўмни ташкил этган.
Қайд этилган ҳолатлар даъвогар вакилининг кўрсатмалари, судга тақдим
этилган маълумотнома ҳамда ишдаги мавжуд далиллар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгар " irz h ’l Bun dk r D l si"
f rm r
‘j ligi ҳисобидан 503.605.000 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар аризасида жавобгар ҳисобидан 251.802.500 сўм
пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФК 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 8.3-бандига кўра,
лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдорда ва
муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисобланган ва суд даъвонинг пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, мулкий
аҳволини ҳамда жавобгар фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчиси эканлигини ҳамда тарафларнинг шартнома шартларини лозим
даражада бажарилиши юзасидан қисман айби борлигини инобатга олиб,
даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 36.000.000 сўмгача
камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
ИПКниг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб,
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво талабини
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186моддаларини қўллаб суд,
қ р р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар " irz h ’l Bun dk r D l si" f rm r
‘j ligi ҳисбидан
даъвогар "S ngz r-T kstil" m s'uli ti
h kl ng n j mi ti фойдасига
503.605.000 сўм асосий қарз, 36.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 15.108.150 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев