Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6355 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Турғунов Ахмаджон Ответчик / Подсудимый
Source ID 43f91ee0-70a6-4ae5-bee6-1ec9fa7f0b80 Claim ID PDF Hash e68b9ccdfff95fc8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6355-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2025 йил 21 ноябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, фермер хўжалиги раҳбари П.Тургунов (паспорт асосида) ва жавобгар вакили М.Мирзаевларнинг иштирокида, Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Турғунов Ахмаджон” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамиятидан 113 951 096 сўм асосий қарз ва 56 951 096 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги матнларда кенгаш деб юритилади) “Турғунов Ахмаджон” фермер хўжалиги (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 113 951 096 сўм асосий қарз ва 56 951 096 сўм пеня ундиришни сўраган. Кенгаш тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни Кенгаш вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида фермер хўжалиги раҳбари даъво аризани қисман қўллаб-қувватлаб, бугунги кунга қадарли жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар томонидан қисман тўловларни амалга оширганлигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 69 538 495 сўм қарздорлик мавжудлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган тараффларнинг вакилларининг кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 сентябрда 3445-7ОBGEG-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “Турғунов Ахмаджон” фермер хўжалиги (хўжалик) ва жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамияти (буюртмачи) деб белгиланган. Шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар ўзининг 2024 йил учун “Агротехнологик харита”га асосан 12 гектар ер майдондан 2 навли, 18 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш ва жавобгар томонидан белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шартнома асосан, даъвогар томонидан жавобгарга жами 16 588 кг, 122 917 000 сўмлик пахта хом ашёси етказиб берилган. Жавобгар томонидан қабул қилиб олинган махсулотлар учун қисман тўловларни давъо судга тақдим этилгунга қадар амалга оширилиб, даъво аризаси судга тақдим қилинган кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 69 538 495 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Мавжуд қарздоликни тўлиқ бартараф қилиш мақсадида даъвогар жавобгарга талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга мурожаат қилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъво судга тақдим этилгунга қадар 113 951 096 сўм қарздорлик бўйича қисман тўловларни амалга оширган. Ҳозирги кунда жавобгаринг даъвогар олдидаги қолдиқ қарздорлиги 69 538 495 сўмни ташкил қилади. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабидаги асосий қарздорликнинг 69 538 495 сўм қисми асосли бўлиб, жавобгар хисобидан 69 538 495 сўм ундириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида 56 951 096 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-банди иккинчи хатбошисига кўра, Буюртмачи Хўжаликка муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ, муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Суд даъво талабидаги 56 951 096 сўм пеняни ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда ушбу талаби асосли бўлсада, уни ҳисоблашда хатолик мавжудлигини аслида даъвогар жавобгардан 300 кун учун 34 769 247,50 сўм пеня (69 538 495 х 0,4% /100=278 153,98 х 300=83 446 194 шу сабабли, 69 538 495 х 50 % /100=34 769 247,50) сўраши мумкинлигини ҳамда ҳозирги кунда жавобгарнинг иқтисодий аҳволи яхши эмаслиги, ҳисоб рақамига инкасса қўйилганлиги билдирилганлиги сабабли даъвогар сўраши мумкин бўлган 34 769 247,50 сўм пеняни камайтиришни лозим топди. Зотан, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб-лиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Мазкур Пленум қарорининг 11-бандига асосан, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли ҳақида тушунтириш берилган. Суд мазкур нормаларга ва аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 000 000 сўм пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини мухокама этган холда даъвонинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорини 3-банди тўртинчи хатбошисида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 69 538 495 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, Кенгаш фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Респбулика бюджетига 2 086 154,85 сўм давлат божи ундиришни даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 261,333,437-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “Турғунов Ахмаджон” фермер хўжалиги фойдасига 69 538 495 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня; - Балиқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Респбулика бюджетига жавобгар “ ndij n B st S ds” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 086 154,85 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарор қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.К.Абдураимов