Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/19016 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ebffd31e-0594-44ea-a68b-c2b0251b3c1f Claim ID PDF Hash c4d2f46aec2b2e00... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекснинг 26-моддаси кодекс 26 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
кодексининг 15-моддаси кодекси 15 code_article
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
кодекси 88-моддаси кодекси 88 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/19016-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Ўрмонов (ишончномага асосан), жавобгар вакиллари А.Рахимов (жамият раҳбари), К.Абдуразақов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ААААААААААААААнинг жавобгар БББББББББББ хусусий корхонасидан 162 985 165,6 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АААААААААААААА (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар БББББББББББ хусусий корхонасидан 162 985 165,6 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво аризасига эътироз билдириб, ишга оид ҳужжатлар тақдим қилиб, даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 26-моддасига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлайди. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органи бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисобкитоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг 2024 йил 25 июль кунги 30-01338-kt-сонли, 2024 йил 22 август кунги 30-01587- 2 kt-сонли, 2025 йил 22 май кунги 30-02406-kt-сонли, 2025 йил 23 июнь кунги 30-03158-kt-сонли, 2025 йил 25 июнь кунги 03197-kt-сонли буйруғларига асосан жавобгарда 2021-2023 йилларда жавобгар фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича хулоса тузилиб, солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш тўғрисида талабнома солиқ тўловчини шахсий кабинетига юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Солиқ бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жамият томонидан 2021 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳам ҚҚС гувохномаси бекор қилинган “Киргули савдо” МЧЖ (27.12.2021 йилдаги 556-сонли счёт фактура), “Соливой Турват кўрки” МЧЖ (31.08.2021 йилдаги 361/1-сонли счёт фактура) ва “Панел лайн” МЧЖ (24.12.2021 йилдаги 141-сонли счёт фактура)лар жами 391 304 282,6 сўмлик, ҚҚС суммаси 58 695 642,4 сўм бўлган, 2022 йил фаолиятида “Одил Хамза” хусусий корхонаси (21.10.2022 йилдаги 1200/1-сонли счёт фактура), “Стар Вууд Капитал” МЧЖ (27.08.2022 йилдаги 197-сонли счёт фактура) ва “Маркет Ретайл” МЧЖ (28.11.2022 йилдаги 120-сонли счёт фактура)лар билан жами 399 565 222,8 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 59 934 783,4 сўм бўлган, “Эконом трансферт” МЧЖ (30.11.2022 йилдаги 50/1сонли счёт фактура) билан жами 86 956 521,8 сўмлик, ҚҚС суммаси 13 043 478,3 сўм бўлган ва “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ (31.10.2022 йилдаги 12/1-сонли счёт фактура) билан жами 86 956 521,7 сўмлик, ҚҚС суммаси 13 043 478,3 сўм бўлган жами 1 344 641 496 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 26 086 956,5 сўмлик ҳамда 2023 йил фаолиятида “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ (31.01.2022 йилдаги 1-сонли счёт фактура) билан жами 107 142 239,9 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 12 857 068,8 сўмлик ва “Қорасарой мухташам қурилиш 777” МЧЖ (31.05.2023 йилдаги 55-сонли счёт фактура) билан жами 45 089 287,8 сўмлик, ҚҚС суммаси 5 410 714,5 сўмлик, ҚҚС суммаси 18 267 783,3 сўм бўлган битимлар тузилганлиги ва жами 162 985 165,6 сўмлик ҚҚСни нотўғри хисобга олинганлиги, битимлар тарафлари ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчида мавжуд бўлмаганлиги аниқланган. Бундан ташқари, шубҳали деб топилган контрагентни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва товар айланмаларини амалга ошириш учун ишчи-ходимлар бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижарага олинмаган. Текшириш натижаларига кўра, камерал солиқ текшируви натижасида хулоса расмийлаштирилиб, жавобгарга 2024 йил 27 августдаги талабномаси билан ҚҚС бўйича 183 232 908 сўм фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 30-76743-сонли талабнома, 2024 йил 26 июндаги талабномаси билан ҚҚС бўйича 44 354 739 сўм фарқ суммасига солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақида 30-97012-сонли талабнома юборилган. Жавобгар томонидан 2024 йил 05 сентябрь куни жавоб хати билан камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ва қўшимча ҳисобланган ҚҚС бўйича эътироз қилинган. 3 Шунга кўра, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарнинг харакатларида ҳуқуқни суъистеъмол қилиш холатлари мавжудлигидан келиб чиқиб ва қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 162 985 165,6 сўм ҚҚСни ундиришни сўраган. Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленум қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” мазмундаги раҳбарий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 25-бандининг бешинчи – еттинчи ва ўн иккинчи хатбошиларига кўра, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ 4 суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари ва солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда ҳамда ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қабул қилинади. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Солиқ кодекси 88-моддасига кўра, Солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Жамият томонидан 2021 йил давомида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳам ҚҚС гувохномаси бекор қилинган “Киргули савдо” МЧЖ (27.12.2021 йилдаги 556-сонли счёт фактура), “Соливой Турват кўрки” МЧЖ (31.08.2021 йилдаги 361/1-сонли счёт фактура) ва “Панел лайн” МЧЖ (24.12.2021 йилдаги 141-сонли счёт фактура)лар билан жами 391 304 282,6 сўмлик, ҚҚС суммаси 58 695 642,4 сўм бўлган солиқ қарздорлиги вужудга келган бўлсада, солиқ органи даъво қилиш муддатини ўтказиб юборган. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 58 695 642,4 сўм ҚҚС суммасини ундириш талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда, қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Судга тақдим қилинган иш ҳужжатларига кўра, жавобгар жамиятнинг 2022 йил фаолиятида “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ билан жами 86 956 521,7 сўмлик, ҚҚС суммаси 13 043 478,3 сўм бўлган ҳамда 2023 йил фаолиятида “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ билан жами 107 142 239,9 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 12 857 068,8 сўмлик жами 25 900 547,1 сўм ҚҚС тўловларини ундириш талабини муҳокама қилиб, даъвогарнинг тақдим қилган маълумотномасида “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ бошқа корхона таркибига қўшилганлиги ва ҳозирда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди. Шунингдек, ишда “Эконом трансферт” МЧЖ номига расмийлаштирилган А ЕДВ714354-сонли божхона юк декларациялари мавжуд. Бундан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан контрагентлар “Бест Гранд Индастриал” МЧЖ бўйича вужудга келган 25 900 547,1 сўм ва “Эконом трансферт” МЧЖ бўйича 13 043 478,3 сўм ҚҚС тўловларини ундириш талаби асоссиз ҳисобланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. 5 ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгар 2022 йил фаолиятида “Одил Хамза” хусусий корхонаси (21.10.2022 йилдаги 1200/1-сонли счёт фактура), “Стар Вууд Капитал” МЧЖ (27.08.2022 йилдаги 197-сонли счёт фактура) ва “Маркет Ретайл” МЧЖ (28.11.2022 йилдаги 120-сонли счёт фактура)лар билан жами 399 565 222,8 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 59 934 783,4 сўм бўлган ҳамда 2023 йил фаолиятида “Қорасарой мухташам қурилиш 777” МЧЖ (31.05.2023 йилдаги 55-сонли счёт фактура) билан жами 45 089 287,8 сўмлик, ҚҚС суммаси 5 410 714,5 сўмлик жами 65 345 497 сўм ҚҚС тўловларини ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг ушбу контрагентларига нисбатан банкротлик ишлари қўзғатилганлиги, уларнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги, контрагент жамиятларнинг балансида маҳсулотларни етказиб бериш учун транспорт воситаси йўқлиги ёки етказиб бериш юзасидан бошқа ташкилотлар билан хеч қандай транспорт шартномалари тузмаганлиги маълум бўлди. Шу боис, даъвогарнинг жавобгардан 65 345 497 сўм ҚҚС тўловларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъвогарнинг жавобгардан 65 345 497 сўм ҚҚС ундириш талаби қонуний ва асосли бўлгани учун қаноатлантиришни, даъвонинг 58 695 642,4 сўм ҚҚС суммасини ундириш талабини даъво муддатини қўллаган ҳолда, даъвонинг қолган қисмини асоссиз бўлганлиги боис қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-модасига мувофиқ, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда жавобгар БББББББББББ хусусий корхонаси ҳисобидан 1 306 910 сўм давлат божини республика бюджетига ундириш, даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, рад қилинган даъво талаби бўйича давлат божи ундирмаслик лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвонинг 58 695 642,4 сўм ҚҚС суммасини ундириш талаби бўйича даъво муддати қўллансин. Ушбу талабни қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар БББББББББББ хусусий корхонасидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 65 345 497 сўм ҚҚС ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар БББББББББББ хусусий корхонасидан 1 306 910 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Судья Х.Жамолиддинов