← Назад
Решение #2843399 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 469 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7996-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев, даъвогар
Дўстлик туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti
манфаатида жавобгар "V risj n-D vr" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Дўстлик туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri"
ksi d rlik j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "V risj n-D vr" f rm r
x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
4.035.936 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия
етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома
шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан,
даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома
шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси
бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида 4.035.936 сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар манфаатида Дўстлик туман прокуратураси томонидан ушбу
қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат
қилинган.
ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз
тасдиғини топди.
Қолаверса, жавобгар томонидан судга қадар даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд,
қарор қилди:
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "V risj n-D vr" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Hududi
El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti фойдасига 4.035.936 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев