← Назад
Решение #2843406 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law | |
| онунини | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6274-сонли иш
Сулья: Х.К.Абдураимов
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Андижон шаҳар
2025 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Абдураимов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Азизовни суд мажлиси котиблигида, аризачи Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, жавобгар “S FIN
ET N G Z”
масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 10 майдаги 027126-сон
рухсатнома (лицензия)нинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили
А.Назаров (2025 йил 3 ноябрдаги 17/1878-сонли ишончнома асосида),
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“S FIN
ET N G Z” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 2022 йил 10 майдаги 027126-сон рухсатнома
(лицензия)нинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисларида аризачи вакили иштирок этиб, Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 19-июлдаги 473-сонли фармойиши ижросини
таъминлаш мақсадида, ҳудудларда ёқилғи қуйиш шахобчаларини хатловдан
ўтказиш, уларда ёнғиннинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва меҳнат
муҳофазасини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга
ошириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилганлигини, ушбу тузилган ишчи
гуруҳ томонидан жавобгар жамиятда ўрганиш ўтказилганлигини, ушбу
ўтказилган текширишда четдан келтирилган ва сотилаётган нефт
маҳсулотларининг сертификатлари мавжуд эмаслиги, сиғим калибровкаси
йўқлиги, назорат ўлчов воситалари мавжуд эмаслиги ва бошқа качиликлар
аниқланганлигини, шу сабабли, жавобгарнинг лицензиясини олти ойга
тўхтатиб туриш бўйича даъво ариза киритганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йил 10 майда реестри бўйича
тартиб рақами R-3795244 бўлган, нефт, газни (шу жумладан сиқилган ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ кондецатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун 027126-сонли рухсатнома
берилган.
Лицензияловчи орган томонидан ўрганиш жараёнида жавобгарга тегишли
автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчасида четдан келтирилган ва сотилаётган
нефть маҳсулотларининг сертификатлари мавжуд эмаслиги, сиғим
калибровкаси йўқлиги, назорат ўлчов воситалари мавжуд эмаслиги ва бошқа
камчиликлар аниқланган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга тегишли 2022 йил 10 майдаги 027126сон рухсатнома (лицензия)нинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб
туришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Респубдикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар
мурожаат этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
қарорига асосан Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
тасдиқланган.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолиятни
“Лицензия” ахборот тизими орқали лицензиялаш, лицензиатлар фаолиятини
назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Жавобгарга берилган лицензия юқоридаги Низомга асосан тартибга
солинади.
Низомнинг 40-бандига кўра, лицензиянинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги
аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори
бажарилмаганда.
Низомнинг 41-бандида, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг
амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган
муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи
орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш
бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Лицензиатлар
ушбу
Низомнинг 40-бандида назарда
тутилган
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни
лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда,
лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга аризаси
киритади.
Низомнинг 43-бандида, лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал
қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори “Лицензия” АТ орқали ушбу
қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан
тасдиқлаш орқали қабул қилинади.
Қарор “Лицензия” АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда
лицензиатнинг шахсий кабинетига юборилади.
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор қабул
қилинган куннинг ўзида бу ҳақида “Лицензия” АТдаги лицензиялар реестрига
тегишли ёзув киритилиши белгиланган.
Низомнинг 45-бандида, лицензиат лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб
турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган
камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига
қадар лицензияловчи органга “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали камчиликлар
бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асословчи ҳужжатларни
илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.
Бундан кўринадики, Низом талабларига кўра, лицензияловчи орган
лицензия талаб ва шартлари бузилганда лицензияни амал қилишини тўхтатиб
туриш бўйича қарор қабул қилиши, уни ваколатли мансабдор шахснинг ЭРИси
билан тасдиқлаши, “Лицензия” АТ платформаси орқали юклаши ва
камчиликларни бартараф этиш учун муддат бериши лозим.
Лицензиат қарорни олганидан сўнг камчиликларни бартараф этиб,
тегишли ҳужжатларни тизимга юклаши лозим.
Демак, ушбу қоидалар низони судгача ҳал қилиш тартибини назарда
тутади.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига биноан аризачи низони
судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти
бу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса, суд аризасини кўрмасдан қолдиради.
Суд муҳокамасида ариза берувчи орган лицензияни амал қилишини
тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилганлиги, Лицензия” АТ орқали ушбу
қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан
тасдиқлаганлиги, платформага юклаганлиги, жавобгарга юборганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этмади.
Баён этилганларга кўра, суд аризачи томонидан талабнома тартибига
риоя қилинмаганлиги боис, суд даъво талабини кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунини
9-моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод этилган.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, почта харажатини аризачи зиммасида
қолдиришни, қонунда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
аризалар бўйича давлат божи ундирмаслик белгиланганлиги сабабли давлат
божини ундирмасликни лозим топди.
Баён этилганларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган Низом
талабларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 176, 186, 217,
222-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва
газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта ҳаражати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси зиммасида қолдирилсин.
Ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.К.Абдураимов