← Назад
Решение #2843408 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
4-1501-2502/20493-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(2025 йил 04 август кунги 146-сонли ишончномага асосан) О.Ахмадуллаева
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “**************” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “******************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 17 073 974 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“******************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади), судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “******************”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 17 073 974 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан
электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар
шартномада олган мажбуриятларини бажармаганлиги, шу сабабли даъво аризаси
билан судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар жавобгар томонидан тўловлар
тўлиқ тўлаб қўйилганлигини билдириб, қонуний ҳал қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қувасой шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
“******************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 08 сентябрь
кунги 370455-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 21 ноябрь кунги
№624-сонли маълумотномада 17 073 974 сўм қарздорлик тўлиқ тўланганлиги
кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 17 073 974 сўм асосий қарздорликни
ундириш талаби асосли ҳисоблансада, қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги
боис даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб,
суд даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, даъвогар
“******************”
акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар Қува тумани тиббиёт бирлашмасидан 41
200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даьвони қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “******************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“******************” масъулияти чекланган жамиятидан 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “******************” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилиши
мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
4-1501-2502/20493-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(2025 йил 04 август кунги 146-сонли ишончномага асосан) О.Ахмадуллаева
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “Фарғона худудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар “******************”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 17 073 974 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даьвони қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар “******************” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“******************” масъулияти чекланган жамиятидан 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “******************” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилиши
мумкин.
Раислик этувчи:
С.Махмудова