← Назад
Решение #2843419 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
3 311 символов
4-2203-2501/10468-сонли иш
Судья: А.Туракулов
БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Боғот туман
2025 йил 21 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья А.Туракулов раислигида, судья
ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, даъвогар *******нинг жавобгар
******* томонидан ******* ҳудудида ер харитасининг ******* бинони бузиш
ва жавобгар ҳисобидан ер майдонини олдинги холатига келтириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ******* ҳудудида ер
харитасининг ******* бинони бузиш ва жавобгар ҳисобидан ер майдонини
олдинги холатига келтиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170моддасига асосан даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида,
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув
қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири
ҳисобланиши, ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда
талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аниқланишича, даъвогар ******* ўринбосари ******* томонидан даъво
аризаси имзоланган. Аммо даъво аризасини имзолаш ваколатини берадиган
бошқарма бошлиғининг ишончномаси илова қилинмаганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 3бандида, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга
бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг
исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритувга қабул
қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмаслиги, даъво тақдим этишда
тўланган 41 200 сўм почта харажати эса тўловни амалга оширган шахснинг
зиммасида қолдирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 195, 196-моддаларини қўллаб,
суд
а ж р и м қи л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати *******
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Туракулов