← Назад
Решение #2843423 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6345-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.К.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Х.Хўжамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
“Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасасининг жавобгар “Довут
Бюлдинг” масъулияти чекланган жамиятидан 39 674 370 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасаси (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Довут
Бюлдинг” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан 39 674 370 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, жавобгар
билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан жавобгар ишларни
ўз вақтида топширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 13 мартда 51-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра, жавобгар Андижон вилояти, Улуғнор тумани Овулмат
МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун суғориш
тармоғини рекострукция қилиш объектида қурилиш ишларни бажариш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий қиймати (ҚҚС билан) 276 925 000 сўмни ташкил
этган.
Шартноманинг 6.3-бандига кўра, қурилиш ишларини давомийлиги
ишларни бошлаш муддати 2025 йил март ойида, ишларни тугаллаш муддати
2025 йилнинг май ойи этиб белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартномада ишларни якунлаш муддатига риоя қилмай
ишларни якунлаш муддати 2025 йил 2 июнь кунига қадар деб белгиланган
бўлишига қарамасдан, жавобгар шу кунга қадар ишларни якунламаган. Шу
сабабли, жавобгарга нисбатан қолган 79 348 741 сўмлик ишни 137 кунга
кечиктирилгани учун 39 674 370 сўм пеня ҳисобланган.
ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг
бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга
мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари
(оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ
муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич,
охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда
ва тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.4-бандига кўра, жавобгар
объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича мажбуриятларини бузганлиги учун
даъвогарга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларининг
бажарилмаган қисми бўйича 0,5 фоиз миқдорида пеня тўланиши бироқ
пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 50
фоизидан ошмаслиги белгиланган.
Даъвогар 79 348 741 сўмга нисбатан 39 674 370 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур моддага кўра суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини
19 837 185 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт
/ 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 837 185 сўм пеня,
793 487,40 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 326, 361, 635-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Довут Бюлдинг” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
“Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасаси фойдасига 19 837 185 сўм
пеня, 793 487,40 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Х.К.Абдураимов