Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/8140 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қарши туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый SOF XIZMAT KO
Source ID 98ff37be-4397-481c-ba8f-fdff145a68a0 Claim ID PDF Hash 5ac27a754c212ad2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
олларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддаси олларда тугатиш ушбу Кодекс 38 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
Ер кодекснинг 40-моддаси Ер кодекс 40 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8140-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКга нисбатан вилоят ҳокимининг 2022 йил 29-декабрдаги 1082-4-0-Q/22-сонли қарорига асосан "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуасини қуриш учун Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили У.Сайфиев (2025 йил 26 августдаги 09-09/6615-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Л.Мавлонов (2025 йил 22 сентябрдаги 128-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс 31,32 контур"Ўзтрансгаз" АЖ вакили М.Ҳалимов (2025 йил 30 октябрдаги 44-01-07/2544-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Қарши туман ҳокимлиги Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКга нисбатан вилоят ҳокимининг 2022 йил 29-декабрдаги 1082-4-0-Q/22-сонли қарорига асосан "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуасини қуриш учун Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Ишга мутахассис сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб этилган. Шунингдек, суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, Қарши туман қишлоқ хўжалиги бўлими, 31,32 контур"Ўзтрансгаз" АЖ жалб қилинган. Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ариза тақдим этиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришнини сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини асоссиз эканлиги сабабли уни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган 31,32 контур"Ўзтрансгаз" АЖ вакили даъво талабларини рад этишни сўради. Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси судга ёзма музокара фикри тақдим этиб, даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Даъвогар томонидан даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза судга тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Жавобгарга 2020 йил 30 мартда Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдони ажратилган бўлишига қарамасдан ҳанузгача Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуаси ташкил этмаган. Суд томонидан 2025 йил 21 октябрда тарафлар иштирокида низоли объект жойига чиқиб ўрганилганда, жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК тегишли бўлган Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдонида ҳанузгача "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуаси ташкил қилинмаганлиги аниқланди. Суд мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризаси давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келиши сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси", Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-февралдаги 66-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-6243-сонли Фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, "Кераит” МФЙ худудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида Қарши шаҳар ҳокимининг 30.03.2020 йилдаги ҲҚ-845/03-сонли қарорига асосан “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКга 36,0 гектар ер майдонлари "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуаси объектларини қуриш учун ажратиб берилган. Вилоят ҳокимининг 2022 йил 29-декабрдаги 1082-4-0-Q/22-сонли қарори билан “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКнинг 21,9 гектар ер майдони захирага қайтарилиб, жамият балансида 14,1 гектар ер майдони қолдирилган. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК томонидан ажратилган ер майдони қисми бўш ҳолатда турганлиги аниқланган. Ушбу қонунбузулиш ҳолати юзасидан Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар ҳокими номига 2024 йил 20 мартда №499-сонли тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимнома асосида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасига асосан жавобгарга тегишли "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуасини қуриш учун Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6бандига кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; 7-бандида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда; 10-бандида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисми мазмунига биноан, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11- бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг текшируви натижалари бўйича 2024 йил 22 апрель кунидаги 234/04-сонли огоҳлантириш хати жавобгарга юборилган. Ер кодекснинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорилиги ошииш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологиярини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қуймаслик, ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик ва бошқа мажбуриятлар юкланган. Мазкур ҳолатда жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК томонидан иссиқхона лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган ер майдонидан оқилона фойдаланилмасдан келинаётганлиги ҳолатида даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКга "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуасини қуриш учун Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдонини олиб қўйиш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 38, 40-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚКга нисбатан вилоят ҳокимининг 2022 йил 29-декабрдаги 1082-4-0-Q/22сонли қарорига асосан "Avt k nting" ва "Ek b g'" мажмуасини қуриш учун Қарши туман Кераит МФЙ Арабхона қишлоғи А.Икромов массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 31,32 контурларидан ажратиб берилган 14,1 гектар ер майдони олиб қўйилсин ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинсин. Жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК ҳисобидан даъвогар Қарши туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК ҳисобидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “SOF XIZMAT KO'RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ шаклидаги ҚК ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов