Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4712 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BABY BEAR
Source ID adf676ac-a294-4625-b2d2-b6d17c084422 Claim ID PDF Hash ca72266a165c8c51... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
зР ИПКнинг 2034-моддаси зР ИПК 2034 law
зР ФК 369-моддаси зР ФК 369 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4712-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 21 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров, даъвогар Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар «BABY BEAR» нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 6 630 645 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, «BABY BEAR» нодавлат таълим муассасаси (бундан кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 630 645 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажрим тегишли тартибда жавобгарнинг юридик манзили бўйича юборилиб, ҳабардор қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ЎзР ФК 369-моддасининг иккинчи қисмида шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланиши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан Давлат хизматлари маркази орқали 2023 йил 29 сентябрдаги 98254322сонли аризага асосан даъвогарга қурилиш-монтаж ишларининг умумий қиймати 8 065 322 315 сўмлик Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Боғишамол МФЙ, Наврўз қишлоғи ҳудудида “Сунъий қопламали кичик футбол ўйингоҳи, овқатланиш биноси, савдо, маиший хизмат кўрсатиш” бинолари қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ҳабарнома жўнатилган ҳамда ушбу ариза даъвогар томонидан қабул қилиниб, рўйҳатдан ўтказилган. нга кўра, даъвогар ушбу қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларининг олиб борилиши юзасидан белгиланган тартибда давлат назорат ишларини олиб бориш, жавобгар эса қурилиш объектида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда назорат ишлари учун умумий қурилишмонтаж ишларининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда ажратма суммасини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ4586-сонли қарорининг 8-бандида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллабқувватлаш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 16 130 645 сўм миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) ажратма тўловлари ҳисобланган. Бироқ, тўланиши лозим бўлган ушбу ажратма тўловлар жавобгар томонидан қисман, яъни 9 500 000 сўм қисми тўланиб, қолган қисми тўланманмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 630 645 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 14 августда мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ4586-сонли қарорининг 8-бандида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллабқувватлаш жамғармасига йўналтирилиши, Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200сонли қарори (5-иловаси) билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 20-бандида ариза берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги, объектда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш учун тўлов қиймати тўланганлиги электрон тизим орқали тасдиқланиши, 21-бандида эса объектда давлат қурилиш назоратини амалга оширишдан тушган маблағ тўлиқ миқдорда ҳудудий инспекциянинг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан жавобгарнинг қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 630 645 сўм қарздорлик қолганлиги ўз тасдиғини топди. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 6 630 645 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «BABY BEAR» нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан: - даъвогар Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 6 630 645 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Судья Ф.Р.Музаффаров