← Назад
Решение #2843471 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иш
Судья Б.Сатвалдиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 21 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.Сатвалдиев раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, даъвогар - “****” МЧЖнинг жавобгар “****” МЧЖ ҳисобидан 410.089.208 сўм асосий қарз, 205.044.604 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишини,
даъвогар вакили - Б.Усманов ва А.Ниёзов (ишончнома, асосида)лар иштирокида,
Асака туманлараро иқтисодий суди биносида ВКА режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“****” МЧЖ (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “****” МЧЖ (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан
410.089.208 сўм асосий қарз, 205.044.604
сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризада баён этилган важларини
такрорлаб, уни тўлиқ қаноталантириб беришни сўради.
Жавобгарга иш муҳокамаси ҳақида телефон орқали Шерзодбек исмли шахсга
хабардор қилинганлиги, суд мажлисига келишини билдирган бироқ, жавобгар суд
мажлисида иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига
кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда
тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
17 декабрда биржа савдоларида 7299639-сонли олди-сотди форвард шартномаси
расмийлаштирилган.
Шартноманинг умумий қиймати 410.089.208 сўм этиб белгиланган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга белгиланган
маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларни қабул
қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга 104-сонли
ишончнома
асосида
54-сонли
хисоб-фактура
орқали
113,882
тонна
(410.089.208 сўмлик) пахта техник чигитини юклаб берганлиги, мазкур
шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ эса харидор махсулот учун тўловни 15 иш куни
мобайнида
сотувчининг
хисоб-рақамига
тўғридан-тўғри
ўтказилиши
белгиланганлиги, лекин 410.089.208 сўмлик махсулотни олиб кетган харидор бугунги
кунга қадар етказиб берилган маҳсулот учун хеч қандай тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш ҳақида иқтисодий
судга даъво ариза киритган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 17.12.2024 йилдаги 54-сонли
электрон ҳисобвароқ-фактурага асосан жами 410.089.208 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берган. Бироқ, жавобгар шартномавий мажбуриятни бажармасдан етказиб берилган
маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Ушбу қарздорликнинг
мавжудлиги иш хужжатларидаги электрон ҳисобвароқ-фактура ҳамда даъвогар
вакилининг суд мажлсида берган кўрсатувлари билан ўз исботини топган.
ЎзР ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ЎзР ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини
шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда
тўлаши лозим.
Бинобарин, даъвогарнинг жавобгардан 410.089.208 сўм асосий қарзни ундириш
талаби асосли, шу сабабли суд, ушбу асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 205.044.604 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра, Етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган.
Қонун талабидан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби қуйидагича
ҳисорблаб чиққан; 297 кечиктирилган кунлар х (0,4 % х 410.089.208 сўмлик
қарздорликка) = 297 х 1.640.356,8 сўм (бир кунлик пеня хақи) = 487.185.979 сўм
(жами пеня миқдори)ни ташкил этади. Лекин кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги кўрсатилган, шунга мувофиқ қўлланилиши лозим
бўлган пенянинг миқдори 205.044.604 сўм ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Демак, даъвогарнинг 205.044.604 сўм пеня ундириш талаби ҳам асосли ва уни
ундириш лозим бўлади.
Лекин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд, жавобгарнинг молиявий аҳволини, даъвогар олдидаги асосий қарзини тўлаб
бермаётганлигини инобатга олиб, жавобгардан 102.522.302 сўм пеня ундиришни
лозим деб топди.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаблари тўлиқ асосли эканлигини инобатга олиб, ишни кўриб
чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
5-қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар – “****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар – “****” МЧЖ фойдасига 410.089.208
сўм асосий қарз, 102.522.302 сўм пеня ҳамда 12.302.677 сўм давлат божи, 41.200 сўм
почта харажатларини, шунингдек Олий суди депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари
ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 47, 234,
236, 449-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128-170, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар – “****” МЧЖ фойдасига
410.089.208 сўм асосий қарз, 102.522.302 сўм пеня ҳамда 12.302.677 сўм давлат божи,
41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар – “****” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб-рақамига 103.000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳаъати апелляция инстанциясига
шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Раислик қилувчи,
Судья
Б.Сатвалдиев