Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4686 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Davr bank Ответчик / Подсудимый
Source ID 0fbba0db-c908-4bcb-81da-ccb90939627c Claim ID PDF Hash de4c407f379c44e7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
зР ФКнинг 744-моддаси зР ФК 744 law
зР ИПК 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 734-моддаси зР ФК 734 law
зР ФКнинг 735-моддаси зР ФК 735 law
зР ФК 736-моддаси зР ФК 736 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4686-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 21 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар XАТБ “Davr bank” манфаатида жавобгар ЯТТ “To’xtamurodova Feruza To’xtamurodovna” ҳисобидан 4 011 229,51 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10 540 958,15 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Нурбоев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) XАТБ “Davr bank” (бундан буён матнда – даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ “To’xtamurodova Feruza To’xtamurodovna” (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 011 229,51 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10 540 958,15 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво талаби бўйича жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Палата ва жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиқган. ЎзР ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 15 апрелда 53/к/2025-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга бизнесни ривожлантириш учун кредит маблағларини фақат нахт пулда бериш шарти билан йиллик 30 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти ва 3 ойлик имтиёзли давр билан 60 ой муддатга 220 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратилиши назарга тутилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга мазкур шартномада кўрсатилган шартларда 220 000 000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилган бўлиб, жавобгар эса олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга мазкур шартномада кўрсатилган миқдорда ва шартларда кредит берилган бўлса-да, жавобгар кредит шартномасининг талабларини бузиб, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламасдан келганлиги натижасида 2025 йил 20 октябрь ҳолатига 4 011 229,51 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10 540 958,15 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи юзага келган. Шартноманинг 14.1-бандига мувофиқ, мижоз мазкур шартнома бўйича белгиланган тегишли санада кредит бўйича, фоизлар, коммисиялар ёки бошқа тўловлар бўйича ёки ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган банк билан бошқа исталган шартнома бўйича тўловни амалга оширмаса, мижоз мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаса, мажбуриятлар бажарилмаслиги ҳолати бўлиши қайд этилган. Шартноманинг 15.1-бандида, мажбуриятлар бажарилмаслиги холати юзага келганда банк ўз ихтиёрига кўра кредитнинг барчасини ёки бир қисмини муддатидан илгари ва дарҳол қайтарилишини талаб қилиш, муддати ўтган кредит огоҳлантиришлардан кейин ҳам қайтарилмаган тақдирда, уни қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан аввал тўлиқ ундириш чораларини кўриш ва муддатидан олдин ундириш натижасида олинмай қолган фоизли даромадларни, яъни кредит шртномаси амал қилишнинг бутун даври мобайнида олиниши лозим бўлган фоизли даромадларни ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунга асосан, даъвогар вужудга келган кредит фоиз қарздорликларини тўлаб берилиши бўйича жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПК 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФК 744-моддасининг учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ЎзР ФКнинг 734-моддасига мувофиқ, Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ЎзР ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни, талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасига асосан, жавобгар ўз вақтида шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги, хусусан кредит бўйича тўловларини кечиктирганда банк кредит маблағларини барчасини ёки бир қисмини муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг ушбу мавжуд кредит қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар томонидан тақдим этилган кредит қарздорлиги тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда суд жараёнидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолда суд, даъвогарнинг жавобгардан 4 011 229,51 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10 540 958,15 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. ЎзР ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, суд, даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 734, 735, 736, 744-моддаларини, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “To’xtamurodova Feruza To’xtamurodovna” ҳисобидан: - даъвогар XАТБ “Davr bank” фойдасига 4 011 229,51 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 10 540 958,15 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров