Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20152 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 29439836-321a-4a10-86c8-42f47ef7e84f Claim ID PDF Hash 6ea74db59df657f0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 540-моддаси ФКнинг 540 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь 4-1501-2501/20152-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома, ордерга асосан) Ҳ.Бабажанов, жавобгар вакили (ишончнома, ордерга асосан) Г.Шерматоваларни иштирокида, даъвогар "********" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан 60 000 000 сўм ижара тўловини ундириш ва мулкни қонунсиз эгалигидан олиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: "********" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 60 000 000 сўм ижара тўловини ундиришни ҳамда 1 комплект X-r медикс Амико русумли рентген системаси, 1 комплект Si m ns rtiz ZEE Ангиография системаси ва 1 комплект Phili s русумли компьютер томографияси мед техникасини жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан олиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган муддатларда ижара тўловлари тўланмасдан келинганлиги, ижара шартномаси муддати тугаган бўлсада, ижарага олинган асбоб-ускуналар қайтарилмасдан келинаётганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида ўз эътирозларини баён қилиб, ижарага олинган асбоб-ускуналар яроқсиз бўлганлиги сабабли ишлатилмаганлиги, ушбу мулкларини олиб чиқиб кетишларига қаршиликлари йўқлигини, ижара тўловларини тўланиши бўйича даъвогар томонидан счёт-фактуралар юборилмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, "********" масъулияти чекланган жамияти (“Ижарага берувчи”) билан «********» масъулияти чекланган жамияти (“Ижарага олувчи”) ўртасида 2024 йил 9 сентябрь кунги 2/24-сонли X-r медикс Амико русумли рентген системаси, Si m ns rtiz ZEE Ангиография системаси ва Phili s русумли компьютер томографияси асбоб-ускуналарини ижарага бериш юзасидан шартнома тузилган. Ушбу ижара шартномасининг 1.1.-бандига кўра, “Ижарага берувчи” мазкур шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мулкни “Ижарага олувчи”га ижарага бериш мажбуриятини олади ва “Ижарага олувчи” эса “Ижарага берувчи”га ижара ҳақини тўлаш ва шартнома муддати тугаганидан кейин, ушбу мулкни қайтариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1., 2.2.-бандларига кўра, “Ижарага олувчи”, “Ижарага берувчи”га мулкдан фойдаланганлиги учун ойига 5 000 000 сўм миқдорида ижара ҳақи тўлаши ҳамда “Ижарага берувчи”нинг банкдаги ҳисоб рақамига ҳар ойнинг 5 кунидан кечиктирмасдан тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгар вакилининг суд мажлисида билдирган, даъвогар томонидан счёт-фактуралар юборилмаганлиги сабабли тўловлар амалга оширилмаганлиги ҳамда ижарага олинган асбоб-ускуналар яроқсиз бўлганлиги сабабли ишлатилмаганлиги юзасидан билдирган важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди, чунки жавобгар томонидан ижарага олинган асбоб-ускуналар яроқсизлиги ва иштилмаганлиги юзасидан тарафлар ўртасида тузилган далолатнома ёки бошқа асослантирувчи далиллар тақдим қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФКнинг 554-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 60 000 000 сўм ижара тўловини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар 1 комплект X-r медикс Амико русумли рентген системаси, 1 комплект Si m ns rtiz ZEE Ангиография системаси ва 1 комплект Phili s русумли компьютер томографияси мед техникасини жавобгарнинг қонунсиз эгалигидан олиб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.8.-бандига кўра, ушбу шартномани муддати 12 ойга тузилган бўлиб, яъни шартноманинг амал қилиш муддати 2024 йил 9 сентябрь кунидан 2025 йил 9 сентябрь кунигача бўлиб ҳисобланади. ФКнинг 540-моддаси биринчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади. ФКнинг 554-моддаси биринчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Шу сабабли суд, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартнома муддати тугаганидан кейин, ушбу мулкни қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 2 660 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгардан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар "********" масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 60 000 000 сўм ижара тўлови, тўланган 2 660 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар "********" масъулияти чекланган жамиятига, жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан ижарага олинган X-r медикс Амико русумли рентген системаси, Si m ns rtiz ZEE Ангиография системаси ва Phili s русумли компьютер томографияси мед техникаси олиб берилсин. Жавобгар «********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь 4-1501-2501/20152-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома, ордерга асосан) Ҳ.Бабажанов, жавобгар вакили (ишончнома, ордерга асосан) Г.Шерматоваларни иштирокида, даъвогар "********" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан 60 000 000 сўм ижара тўловини ундириш ва мулкни қонунсиз эгалигидан олиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар "********" масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 60 000 000 сўм ижара тўлови, тўланган 2 660 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар "********" масъулияти чекланган жамиятига, жавобгар «********» масъулияти чекланган жамиятидан ижарага олинган X-r медикс Амико русумли рентген системаси, Si m ns rtiz ZEE Ангиография системаси ва Phili s русумли компьютер томографияси мед техникаси олиб берилсин. Жавобгар «********» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев