Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2501/14148 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2af6f9e9-420c-4d57-ac66-287ce6e2f379 Claim ID PDF Hash 3068c16f7dbf4ecd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14148-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шаҳри 2025 йил 21 ноябр Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «**********» АЖнинг жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 32 928 418 сўм электр энергиясидан бўлган қарзини, 12 862 307 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг вакили ffffffffffff (ишончнома асосида), жавобгарнинг иш юритувчиси fffffffffffff (ишончнома тақдим этмади) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ: «**********» АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва «**********» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 28 октябр ҳолатига 32 928 418 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан бўлган 32 928 418 сўм қарздорликни, шартномага асосан ҳисобланган 12 862 307 сўм пеняни ундириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, суд мухокамасига қадар жавобгар қарзларини қисман тўлаб, қарздорлиги 3 248 797 сўмни ташкил этишни маълум қилиб, шу суммага даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгар фермер хўжалигининг иш юритувчиси қарзларни қисман тўлаб берганликларини, хўжаликнинг молиявий ахволини инобатга олиб, пеня миқдорини камайтиришни сўради. Суд, тарафлар вакиларининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Даъвогар (Корхона) ва Жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга оширилади. Даъвогар шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2025 йил 28 октябр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан қарзи 32 928 418 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвгар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган бир тарафлама имзоланган 2025 йил 28 октябр ҳолатидаги таққослаш далолатномасидан кўринишича, жавобгар қарзларини қисман тўлаб унинг қарздорлиги 3 248 797 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан тўланмаган 3 248 797 сўм қарзини ундиришни лозим топди. Шартномага асосан етказиб берилган электр энергияси вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 28 октябр ҳолатига тўланиши лозим бўлган 32 928 418 сўм қарздорликни тўлови кечиктирилганлиги учун 12 862 307 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумот даъво аризасида кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга кўра суд, ҳисобланган пенянинг мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, крдеторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, уни 1 929 345 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 248 797 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни, 1 929 345 сўм пеняни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 915 814 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан даъвогар «**********» АЖ фойдасига 3 248 797 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарздорлик, 1 929 345 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «**********» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 915 814 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов