← Назад
Решение #2843491 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онунининг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****2/****6-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
**** йил21 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судьяХ.Х.Тўйчиевнинг раислигида,
судья ёрдамчисиЭ.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар **** вилоят
хокимлиги хузуридаги Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини
бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар “BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар
ўртасидатузилган еручасткасини узоқ муддатлиижарага олишшартномасини
бекор қилиш,бино-иншоотларни**** тарздабуздириш**** даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишниБўстон туман прокурори ёрдамчиси ****
қатнашувида,тарафлардан
даъвогар
вакилиҒ.Сайдалиев
(ишончнома
асосида)иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
**** кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилоят хокимлиги хузуридаги Андижон вилояти кичик ва ёшлар
саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасаси (кейинги
ўринларда “даъвогар”ёки “ижарага берувчи”дебюритилади) судгадаъво аризаси
билан мурожаат қилиб,“BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “жавобгар”ёки “ижарага олувчи”дебюритилади)гатарафлар
ўртасида тузилган ер учатсткасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
бекор қилиш, бино-иншоотларни **** тарзда буздиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд **** кўрсатма бериб, даъво аризадаги ****
такрорлаб, жавобгар билан ер ижара шартномаси тузилганлиги, шартномага
асосан
жавобгаргаБўстон
тумани,
Кўхинур
МФЙ
худудида
жойлашганКичиксаноат зонасидан0,05гектарер майдони ижарага берилганлиги,
жавобгар томонидан шартномада белгиланган талаблари ****, олти ой
мобайнида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширилмаганлиги, жавобгарга
шартномада белгиланган талабларни ****, акс ҳолда тегишли тартибда чора
кўриш юзасидан суд органларига мурожаат этиш тўғрисида огоҳлантириш хати
берилганлиги, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз
қолдирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд ****куни ва **** тўғрисида тегишли тартибда ҳабардор
қилинган бўлсада суд **** иштирок этмади, низо юзасидан ўз фикр ва
эътирозлани билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни
кўриш **** ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий суднинг **** келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг ****-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд **** Бўстон туман прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб
чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, прокурор фикрини ҳамдадаъвогарвакилинингтушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвонитўлиққаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда **** барча усуллар билан ҳимоя қилишга
****.Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик муносабатлари иштирокчиларида
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири шартнома
ҳисобланади.
ФК ****-моддасига асосан, **** – шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги **** шартномадан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,Андижон вилоят Кичик саноат зонаси
мувофиқлаштириш бўйича маъмурийКенгашининг**** йил 31 майдаги
****-сонли йиғилиш баёнига асосанБўстон туманида жойлашганКичиксаноат
зонасидан жавобгарга0,05га ер майдони ****иб,ёғочни қайта ишлаб
чиқаришфаолиятини юритиш ва8та иш ўрни яратиш белгиланган.
Даъвогарва жавобгар ўртасида ****1йил1 июнькуни****-сонли“Кичик
саноат зонаси худудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш” шартномаси (кейинги матнларда “шартнома” деб юритилади)тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра,ижарага берувчи ер участкасини
****1йил1 июнькунидан10 йилузоқ муддатлиижарага бериши, ижарага олувчи
эсаБўстонтуманиКўхинур МФЙ худудидаги Кичик саноат зонаси (кейинги
матнларда “КСЗ” деб юритилади)дажойлашган0,05га ер участкасини ижарага
олиши белгиланган.
Шартноманинг1.2-бандида, ер участкаси инвестиция лойихасини амалга
ошириш учун берилиши ваёғочни қайта ишлаб чиқариш**** фойдаланиши
белгиланган.
ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага
бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки
иншоотни **** эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд **** фойдаланиш учун
топшириш **** ўз зиммасига олади.
Вилоят ишчи гурухи томониданКСЗ худудида фаолият кўрсатаётган
тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилганда, жавобгар томонидан
шартнома талаблари ****, қурилиш ишлари якунига етказилмасдан,шартномада
белгиланганфаолиятни бошламаганлиги аниқланган.
Шартноманинг
6.2-бандида
ижарага
олувчи
томонидан
ер
участкасиолингандан сўнг олти ой мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик
фаолияти бошланмаган **** шартнома бекор қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар **** **** йил 9 март кунги
“Кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ****”ги ****-сонли
қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низом
(кейинги матнларда “Низом” деб юритилади)нинг 66-бандида, КСЗ
иштирокчиси, яъни ижараг олувчи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш
тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини
****, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда
тутилган **** **** жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга,
ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси
тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш
фаолиятини амалга оширишни бошлашга **** эканлиги белгиланган.
ФК ****-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан **** қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши
ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга **** бўлган нарсадан кўп **** маҳрум бўладиган қилиб
зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани **** тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд
тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФКнинг ****-моддаси иккинчи қисмига кўра, Бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ****
талабни судга **** этиши мумкин.
ФКнинг ****-моддасибиринчиқисмига кўра, мулк ижараси шартномаси
ижарага берувчининг талаби билан ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига
қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг
вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда
фойдаланса суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Даъвогар томонидан **** йил1 августда жавобгарга шартномада
белгиланган инвестициявий **** **** чораларини кўриш, акс ҳолда белгиланган
тартибда чора кўрилиши юзасидан судга мурожаат қилиши **** 01-2624сонлиталабномаюборилган.Ушбу талабномажавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг **** йил
18 декабрдаги ****-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 18-бандида, ФК
****-моддасинингиккинчи қисмидабелгиланганки, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ****
талабни судга **** этиши мумкин.Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган
пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифни олиши учун нормал
зарур бўлган **** ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланиши **** тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда, шартномада ижарага олувчи олти ой муддатда фаолият
юритишни бошлаши белгиланган бўлиб, шартнома тузилган кундан орадан
4йилдан ортиқ **** ўтган бўлсада, жавобгар томонидан инвестициявий ****
****, ишлаб чиқариш фаолиятини бошламасдан шартнома шартлари қўпол
равишда бузилган.
“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасиҚонунининг9-моддаси
бешинчиқисмига кўра,ижарага олинган ҳудудда ижарага берувчининг
рухсатисиз ижарачи маблағига қурилган бинолар ва иншоотлар, башарти уларни
кўчириш мумкин бўлмаса, ижарага берувчига тегишлидир.Агар ижарага берувчи
уларни бузиб ташлашни талаб қилса, ижарачи уларни ўз ҳисобидан бузиб
ташлашга ёки уларни бузиб ташлаш билан боғлиқ **** қоплашга ****.
ИПКнинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар
ҳисобланади.
ИПКнинг ****-моддасига биноан, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
**** юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга
оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асослилиги, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг кўрсатмалари, фотосуратлар ва бошқа далиллар билан ўз исботини
топганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий
бузилганлиги
сабаблидаъвоталабларинитўлиққаноатлантириб,
тарафлар
ўртасида тузилган01.06.****1йилдаги****-сонли ер участкасини узоқмуддатли
ижарага
олишшартномасини
бекор
қилиб,жавобгарнингБўстонтуманиКўхинурМФЙ худудидагиКичик саноат
зонасида0,05га ер майдонида жойлашган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини
буздиришни лозим топади.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига асосан суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
иловасида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан ва хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш **** келиб чиқувчи
низолар бўйича даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ****
ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли,
шартномани
бекор
қилиш
вабино-иншоотларни
буздириш
иккита
алоҳиданомулкий талаб бўлганлиги сабабли, жавобгарданреспублика
бюджетига
базавий
хисоблаш
миқдорининг
20баравари, яъни 8********(****х20=****) сўмдавлат божи, даъвогар
фойдасига **** сўм почта **** ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси,“Ижара тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси,
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик кодексининг 8, ****, ****, ****,
****-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 75, ****, ****, ****, ****моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят хокимлиги хузуридаги Андижон вилояти кичик ва ёшлар
саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасаси ҳамда “BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятиўртасида тузилган ****1йил
1 июнькуни тузилган203-сонли“Кичик саноат зонаси худудида жойлашган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси бекор қилинсин.
Бўстон тумани Кўхинур МФЙ худудидаги Кичик саноат зонасида0,05га ер
майдонида жойлашган“BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бино-иншоотлар буздирилсин.
“BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан:
-Республика бюджетига8********сўм давлат божи;
- Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш ягона
дирекцияси давлат муассасаси фойдасига **** сўм почта **** ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро **** берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда
шикоят қилишини (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
4-****-****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Х.Х.Тўйчиев
(хулоса қисми)
Бўстон тумани
**** йил21 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар **** вилоят
хокимлиги хузуридаги Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини
бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасасининг жавобгар “BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида
тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор
қилиш, бино-иншоотларни **** тарзда буздириш **** даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишниБўстон туман прокурори ёрдамчиси ****
қатнашувида,тарафлардан
даъвогар
вакилиҒ.Сайдалиев(ишончнома
асосида)иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
**** кўриб чиқиб,Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси,
“Ижара тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни, Фуқаролик кодексининг 8, ****, ****, ****, ****-моддалари,
Иқтисодий процессуал кодексининг 75, ****, ****, ****, ****-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят хокимлиги хузуридаги Андижон вилояти кичик ва ёшлар
саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасаси ҳамда “BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятиўртасида тузилган ****1йил
1 июнькуни тузилган****-сонли “Кичик саноат зонаси худудида жойлашган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси бекор қилинсин.
Бўстон тумани Кўхинур МФЙ худудидаги Кичик саноат зонасида0,05га ер
майдонида жойлашган“BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бино-иншоотлар буздирилсин.
“BO`Z
R QQIYO I”масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан:
-Республика бюджетига****сўм давлат божи;
- Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш ягона
дирекцияси давлат муассасаси фойдасига **** сўм почта **** ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро **** берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда
шикоят қилишини (протест келтирилиши) мумкин.
Раисликқилувчи
Х.Х.Тўйчиев