Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20398 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Уаурап Тгапз
Source ID db51d000-1152-4173-842e-fd2d1a0fc8d2 Claim ID PDF Hash f35858d2f404d958... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
судларнинг эътибори ФК 539-моддаси судларнинг эътибори ФК 539 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ФКнинг 554-моддаси ФКнинг 554 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
симлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК 118-моддаси симлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь НОМИДАН 4-1501-2501/20398-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор катта ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Д.Фозилов, жавобгар корхона раҳбари А.Умаровларни иштирокида, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекциясининг жавобгар «Уаурап Тгапз» хусусий корхонасидан 6 300 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Уаурап Тгапз» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 300 000 сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган бўлсада, ушбу 2024 йил учун қарздорликлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогарга қисман тўловлар амалга оширилганлиги, ижарага олинган майдон камайганлиги, шу сабабли ижара тўловлари ҳам камайишини ҳисобга олиб, даъвони рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси билан «Уаурап Тгаш» хусусий корхонаси ўртасида 2024 йил 3 январь кунги 289-сонли ер участкасини ёки бино-иншоотни ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган. Жавобгар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган ижара тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 6 300 000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Даъвогарнинг судга тақдим қилган 21.11.2025 йил кунги 21/11-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2024 йил учун 6 400 000 сўм, 2025 йил ноябрь ойи ҳолатига 3 655 050 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Узбекистон Р еспубликаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги <Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 4-банди, иккинчи хатбошисига кўра, судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади. Узбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 544-моддаси биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФКнинг 554-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 6 300 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрь кунги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16.-бандига кўра, умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлайди. Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ИПК 118-моддаси билан тартибга солинади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 6 300 000 сўм асосий қарз ва тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Узбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси фойдасига жавобгар «Уаурап Тгапз» хусусий корхонаси ҳисобидан 6 300 000 сўм асосий қарз ва тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари, жами 6 753 200 сўм ундирилсин. Ишда иштирок этубчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал цилуб царори устидан шу суд орцали Фаргона билоят ицтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳацли. а и с л и к э т у в ч и : Р Т.Маматожиев