← Назад
Решение #2843503 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6244-сонли иш
Судья: Х.К.Абдураимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Андижон туманлараро иктисодий судининг судьяси Х.Абдураимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Э.Алижонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “SHU R T KO’RK M DIYOR”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон шаҳар, Андижон МФЙ,
Миллий тикланиш кўчаси 103-уйда жойлашган ошхона бино-иншоотини
қурилиш-монтаж ишларини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни суд ўз биносида, очик суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SHU R T
KO’RK M DIYOR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Миллий
тикланиш кўчаси 103-уйда жойлашган ошхона бино-иншоотини қурилишмонтаж ишларини демонтаж қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатувида даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини тасдиқлаб, даъво
аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 24 декабрда жавобгарга
Андижон вилояти ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан Андижон
шаҳар, Андижон МФЙ Миллий тикланиш кўчаси 103-уйда жойлашган
“Ошхона” бино-иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида
қўшимча бино ва иншоотларини қуришган 165027528-сонли рухсатнома
берилган.
Андижон вилояти ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан
2025 йил 4 январда 1703-1703401-210911-сонли Архитектура режалаштириши
топшириғи ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш
регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори 4-иловаси “Лойиҳасмета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламенти”нинг 8-бандида “Икки қаватдан юқори бўлган (соколни
ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони
500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр
кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструксия
қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади
ҳамда обект қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат
инспекцияларида рўйхатдан ўтказилади” деб кўрсатилган.
“SHU R T KO’RK M DIYOR” масъулияти чекланган жамияти
томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмасдан,
шахарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмасдан, ВМнинг 200-сонли
қарори 5-иловасига зид равишда қурилиш объектини Андижон вилоят қурилиш
ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилин инспекциясидан
рўйхатдан ўтказмаган ҳолда Андижон шаҳар, Андижон МФЙ Миллий тикланиш
кўчаси, 103-манзилда жойлашган “Мавжуд биноларни бузиб, ўрнига тантаналар
саройи” бино-иншоотлари қурилиши объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб
борилган.
Шу сабабли, даъвогар Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Миллий тикланиш
кўчаси, 103-уйда жойлашган “мавжуд биноларни бузиб, ўрнига тантаналар
саройи” бино-иншоотлари қурилиш-монтаж ишларини демонтаж қилиш
тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
ФК 212-моддаси мазмунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот
ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатилишининг маъмумрий регламенти”нинг 5-бандида “Қурилиш
объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш
таъқиқланади” деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг
2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш
назоратини амалга ошириш доирасида;
бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир конструктив
ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб
туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;
қонун
ҳужжатларига
риоя
қилинмаган
ҳамда
аниқланган
ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма
бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш
ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан
мурожаат қилиш.
Юқорида қайд этилганларга ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан
жавобгар томонидан ноқонуний тарзда Андижон шаҳар, Андижон МФЙ,
Миллий тикланиш кўчаси, 103-уйда жойлашган “мавжуд биноларни бузиб,
ўрнига тантаналар саройи” бино-иншоотларини қуриш бўйича қурилган
қурилма
қурилиш-монтаж
ишлари
шаҳарсозлик
ҳужжатлари
расмийлаштирилмасдан, ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан
ўтказилмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси биринчи боб 5-бандининг биринчи
хатбошисига зид равишда ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари бошлаб
юборилганлиги аниқланди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан Андижон шаҳар, Андижон МФЙ,
Миллий тикланиш кўчаси, 103-уйда жойлашган “мавжуд биноларни бузиб,
ўрнига тантаналар саройи” бино-иншоотларини демонтаж қилинишини,
жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, низо
жавобгарниг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ 4 120 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ФКнинг 212, 234-моддаси, ИПКнинг 68, 72, 118,
176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантилсин.
Жавобгар “SHU R T KO’RK M DIYOR” масъулияти чекланган
жамияти томонидан Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Миллий тикланиш
кўчаси, 103-уйда жойлашган “мавжуд биноларни бузиб, ўрнига тантаналар
саройи” бино-иншоотлари қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартибтамоилларига риоя қилинмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалдаги қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шаҳарсозлик
ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат
инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишлари
жавобгар ҳисобидан демонтаж қилинсин.
Жавобгар “SHU R T KO’RK M DIYOR” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “SHU R T KO’RK M DIYOR” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 4 120 000 сум давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Абдураимов