Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6354 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый YNUR TEKS
Source ID d017a08a-b7ba-4272-addf-5950369adc2f Claim ID PDF Hash 1b0e476ff48677f8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6354-сонли иш Судья: Х.К.Абдураимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Андижон туманлараро иктисодий судининг судьяси Х.Абдураимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Э.Алижонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон шаҳар Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудида Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиш объекти қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоилларига риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишларини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд ўз биносида, очик суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан жавобгар “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Андижон шаҳар Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудида Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиш объекти қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоилларига риоя қилинмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишларини демонтаж қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатувида даъво талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини тасдиқлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 5 январда Андижон вилояти хокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси давлат муассасаси ва жавобгар ўртасида кичик саноат зонани ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 076-сонли шартнома имзоланган. Шартномага кўра, жавобгар Андижон шаҳридаги Бўстон ЁСЗ манзилидаги 0,20 га ер участкасини 2021 йил 5 январган 6 йил муддатга ижарага олиш кўзда тутилган. Андижон вилояти ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан 2025 йил 12 майда 1703-1703401-223584-сонли Архитектура режалаштириши топшириғи ишлаб чиқилган. Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши органи томонидан 2025 йил 7 октиябрда 220623990-сонли лойиҳа келишиш хулосаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори 4-иловаси “Лойиҳасмета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 8-бандида “Икки қаватдан юқори бўлган (соколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструксия қилиш объектининг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда обект қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияларида рўйхатдан ўтказилади” деб кўрсатилган. Жавобгар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан, шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийшатирилмасдан, қурилиш объектини Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ғудудий назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказмаган ҳолда Андижон шаҳар, Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудига Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган. Шунингдек, жамият томонидан олиб борилаётган қурилиш – монтаж ишларини тўхтатиш ҳамда тегишли тартибда ҳудудий инспекция рўйхатидан ўтказиш тўғрисида 2025 йил 3 майда 11-02/179-сонли огоҳлантириш ҳамда 2025 йил 5 июл куни 10-01/299-сонли ёзма кўрсатма юборилган бўлса-да, жавобгар мазкур кўрсатмани бажармаган. Шу сабабли, даъвогар Андижон шаҳар, Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотини қурилишмонтаж ишларини демонтаж қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ФК 212-моддаси мазмунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг маъмумрий регламенти”нинг 5-бандида “Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш таъқиқланади” деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 05 февралдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида; бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш; қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиш. Юқорида қайд этилганларга ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан жавобгар томонидан ноқонуний тарзда Андижон шаҳар, Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотининг қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан, ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 5-иловаси биринчи боб 5-бандининг биринчи хатбошисига зид равишда ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан Андижон шаҳар, Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотини демонтаж қилинишини, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, низо жавобгарниг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 4 120 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, ФКнинг 212, 234-моддаси, ИПКнинг 68, 72, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантилсин. Жавобгар “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамияти томонидан Андижон шаҳар Бўстон ёшлар саноат зонаси ҳудудида Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилиш объекти қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоилларига риоя қилинмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қурилиш объекти бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишлари жавобгар ҳисобидан демонтаж қилинсин. Жавобгар “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ YNUR TEKS” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 120 000 сум давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Х.Абдураимов