← Назад
Решение #2843517 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7832-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
21.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев, даъвогар
"Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi tiнинг жавобгар "M xfuz -V"
m s'uli ti h kl ng n j mi tiга нисбатан берилган даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "M xfuz -V" m s'uli ti h kl ng n j mi ti (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.158.968,04 сўм асосий қарз ва
115.896,08 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 02.01.2024 йилда
№1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида маҳсулот етказиб
берувчи сиқилган табиий газ етказиб бериш, буюртмачи эса уни қабул қилиб
олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий
қиймати 39.000.000 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан шартнома
шартлари бажарилиб, сиқилган табиий газ учун тўловлар амалга оширилган
бўлсада, жавобгар томонидан сиқилган табиий газ қисман ектазиб берилиши
натжасида 1.158.968,04 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгар
талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдириган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1.158.968,04 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар даъвогар олдидаги
қарздорлигини суд кунига қадар тўлаб бермаган.
Суд,
жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 1.158.968,04 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгар
ҳисобидан
115.896,08 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 115.896,08 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд,
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "M xfuz -V" m s'uli ti h kl ng n j mi ti ҳисобидан даъвогар
"Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti фойдасига 1.158.968,04 сўм
асосий қарз, 115.896,08 сўм пеня 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев