Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/1317 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4e412966-2eb9-4786-a6ff-0b07787e501f Claim ID PDF Hash 6fd8cf2703da80c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онун 11-моддаси онун 11 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
Ушбу Кодекс 32411-моддаси Ушбу Кодекс 32411 code_article
онуннинг 38-моддаси онуннинг 38 law
ИПК 169-моддаси ИПК 169 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/1317-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонаси мулкдори Ғофуров Уктамжон Нормуродовичнинг вакили Ҳ.Мелибоева, суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов, кредиторлар қўмитаси раиси Ф.Азизов, кредиторлар “Насаф темир йўл комплекс қурилиш” МЧЖ вакили Б.Назаров (ишончнома асосида), “Косон ҳамкор сервис” МЧЖ вакили Ш.Кўчимовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарорига нисбатан “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонаси мулкдори Ғофуров Уктамжон Нормуродовичнинг вакили Ҳ.Мелибоева томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ shk nt K ’ rikl rd n F d l nish” унитар корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонасини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Суд тугатиш бошқарувчиси Ҳ.Қодиров судга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур иш юзасидан тугатиш бошқарувчиси вазифасидан озод қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси суд тугатиш бошқарувчиси номзод сифатида А.Ачиловни тафсия этган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрим билан суд тугатиш бошқарувчиси Ҳ.Қодировнинг ариза қаноатлантирилиб, суд тугатиш бошқарувчиси лавозимидан озод этилиб, янги суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов номзоди тасдиқланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарори билан Косон 2 туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Қарздор мулкдори Ғофуров Уктамжон Нормуродовичнинг вакили Ҳ.Мелибоева тафтиш тартибида шикоят келтириб, унда Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида қарздор хусусий корхона эканлиги, унда давлат улуши мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг суд тугатиш бошқарувчиси номзодини тавсия этиши қонунга зид эканлиги, бунга қуйи инстанция судлари аҳамият бермасдан моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси “ shk nt K ’ rikl rd n F d l nish” унитар корхонасига етказилган бўлсада, суд муҳокамасида унинг вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили суд муҳокамасидан суд тугатиш бошқарувчисидан ташқари бошқа тараф ва кредиторлар чиқиб кетиши ҳақида илтимоснома келтириб, уни қаноатлантириш ҳамда тафтиш шикоятидаги важларни қувватлаб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни ҳамда бирични инсанция судининг ажрими ва кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси илтимосномани кўриб чиқишни судга ҳавола қилиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредиторлар қўмитаси раиси қарздор вакилининг илтимосномасини рад қилиб, биринчи инстанция судининг ажрими асосли эканлигини, кассация инстанцияси иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, тафтиш шикоятини рад қилиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредиторлар қарздор вакилининг илтимосномаси ва тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан рад этишни, асосли равишда суд тугатиш бошқарувчиси озод этганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ажрими ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш материаллари билан бирга муҳокама қилиб, ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра қарздор вакилининг илтимосномасини рад қилишни ҳамда қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрими билан суд тугатиш бошқарувчиси 3 Б.Эгамбердиев вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Қодиров Хуррам Самадович тайинланган. Шундан сўнг, Х.Қодиров судга ўз аризасига биноан вазифасидан озод қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 156-моддасининг биринчи қисмига кўра, тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан қуйидаги ҳолларда суд томонидан озод этилиши мумкин: ўз аризасига биноан; зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолда кредиторлар йиғилишининг қарорида тугатиш бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак; ваколатли давлат органининг аризаси асосида; ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ тугатиш бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда. Тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам суд томонидан озод этилиши мумкин. Суд тугатиш бошқарувчиси ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш билан бир вақтда янги тугатиш бошқарувчисини ушбу Қонуннинг 142-моддасида назарда тутилган тартибда тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси суд тугатиш бошқарувчисига номзод сифатида А.Ачиловни тафсия этган. Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида, ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Ушбу модданинг бешинчи қисмида ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Суднинг 2025 йил 30 январдаги ажрими билан суд тугатиш бошқарувчиси Х.Қодиров вазифасидан озод этилиб, янги суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов номзоди тасдиқланган. Биринчи инстанция суди юқоридаги Қонун талабларига асосан суд тугатиш бошқарувчисининг аризаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг хатига асосан алмаштириб, аризани қаноатлантирган. Кассация инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли равишда хулоса келган. 4 Бироқ, суд тугатиш бошқарувчиси А.Ачилов қонун ҳужжатларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлик, шунингдек суд бошқарувчиси зиммасига юклатилган вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келганлиги қарздор вакили томонидан исботлаб берилмади. ИПКнинг 3246-моддасига асосан, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Юқоридаги асосларга кўра, судлов ҳайъати қарздор вакилининг тафтиш шикоятидаги важлари билан келиша олмайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ушбу Кодекс 32411-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шунингдек, судлов ҳайъати қарздор вакилининг суд муҳокамасидан суд тугатиш бошқарувчисидан ташқари бошқа кредиторларни чиқариб юбориш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз бўлганлиги сабабли, уни рад қилишни лозим топди. Чунки, Қонуннинг 38-моддасида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар қуйидагилардан иборат: қарздор; суд бошқарувчиси; кредиторлар, улар томонидан қарздорга ушбу Қонунда белгиланган тартибда талаблар тақдим этилган пайтдан эътиборан; ваколатли давлат органи; қарздорнинг мажбуриятлари бўйича таъминот берган шахс. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қарздор юридик шахс ходимларининг вакили, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) вакили ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг вакили, кредиторлар йиғилиши (кредиторлар қўмитаси) вакили ҳамда бошқа шахслар иштирок этиши мумкин. Қолаверса, иқтисодий судларда ишлар муҳокамаси ошкора ўтказилади, бундан давлат сирини, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни сақлаш зарур бўлган тақдирда ишни ёпиқ суд мажлисида эшитишга йўл қўйилади. Қонун талаби ва қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, иқтисодий суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун қарздор вакилининг илтимосномаси асоссиз ҳисобланади. ИПК 169-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмида, суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги 5 ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қарздор вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилиб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда қарздор томонидан тафтиш шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 324632411-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонаси мулкдори Ғофуров Уктамжон Нормуродовичнинг вакили Ҳ.Мелибоеванинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 январдаги ажрими ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 7 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Istiql l Y ’l Qurilish ’min t” хусусий корхонаси мулкдори Ғофуров Уктамжон Нормуродовичнинг вакили Ҳ.Мелибоеванинг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов