Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2501/6443 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья KARABOYEV JO‘RABEK MUROTOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ed249619-8466-43d0-aeb2-2d954ccf4444 Claim ID PDF Hash ab128af6600e615c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 551-моддаси ФКнинг 551 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 184-моддаси ИПК 184 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1703-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2025 йил **** Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Шавкатбековнинг котиблигида, даъвогар **** ****нинг жавобгар “****” оилавий корхонасига нисбатан тарафлар ўртасида **** ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Бўстон туман прокурори ёрдамчиси И.Абдуғаффоров қатнашувида, тарафлардан даъвогар вакили Ғ.Сайдалиев (07.04.2025 йилдаги 01-1752-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Пўлатов (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** **** (кейинги ўринларда “даъвогар” ёки “ижарага берувчи” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “****” оилавий корхонаси (кейинги ўринларда “жавобгар” ёки “ижарага олувчи” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида **** сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан ер ижара шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан жавобгарга кичик саноат зонасидан 0,04 гектар ер майдони ижарага берилганлиги, жавобгар томонидан шартномада белгиланган талаблари бажарилмаганлиги, олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширилмаганлиги, жавобгарга шартномада белгиланган талабларни бажариш, акс ҳолда тегишли тартибда чора кўриш юзасидан суд органларига мурожаат этиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилганлиги, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 1 Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, суюқ совун ишлаб чиқарилиши керак бўлганлигини, ишлаб чиқариш қимматга тушиши сабабли ишлаб чиқараолмаганлигини, шу йил май ойида шлакаблок ишлаб чиқаришни бошлаганлигини, унга қадар бирор-бир ишлаб чиқариши бўлмаганлигини билдириб, муддат беришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида Бўстон туман прокурори ёрдамчиси иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, суд мажлиси иштирокичиларининг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик муносабатлари иштирокчиларида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири шартнома ҳисобланади. ФК 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 июнь куни тузилган 160-сонли “Кичик саноат зонаси худудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” шартномаси тузилган (кейинги матнларда “шартнома” деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ер участкасини 2021 йил 1 июнь кунидан 10 йилга узоқ муддатли ижарага бериши, ижарага олувчи эса Бўстон тумани Кўхинур МФЙ худудида кичик саноат зонаси (кейинги матнларда “КСЗ” деб юритилади)да жойлашган 0,04 га ер участкасини ижарага олиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида, ер учтаскаси инвестиция лойихасини амалга ошириш учун берилиши ва Совун махсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиши белгиланган. ФК 573-моддасининг биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 2 Андижон вилоят КСЗ мувофиқлаштириш бўйича маъмурий кенгашининг 2020 йил 15 сентябрдаги 6-сонли йиғилиш баёнига асосан жавобгарга 0,04 га ер майдони ажратилиб, Совун махсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш ва иш ўрни яратиш белгиланган. Вилоят ишчи гурухи томонидан КСЗ худудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилганда, жавобгар томонидан шартнома талаблари бажарилмасдан, қурилиш ишлари якунига етказилмасдан, фаолиятини бошламаганлиги аниқланган. Шартноманинг 6.2-бандида ижарага олувчи томонидан ер участкаси олингандан сўнг олти ой мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти бошланмаган тақдирда шартнома бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 9 март кунги “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари тўғрисида”ги Низом (кейинги матнларда “Низом” деб юритилади)нинг 66бандида, КСЗ иштирокчиси, яъни ижараг олувчи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара шартномаси шартларини бажаришга, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга, ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни бошлашга мажбур эканлиги белгиланган. ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра, Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда 3 жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. ФКнинг 551-моддаси 1-қисмига кўра Мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Даъвогар томонидан 2025 йил 08 апрелда жавобгарга шартномада белгиланган инвестициявий мажбуриятларни бажариш чораларини кўриш, акс ҳолда белгиланган тартибда чора кўрилиши юзасидан судга мурожаат қилиши ҳақида 01-2002-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 18-бандида, ФК 384моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, шартномада ижарага олувчи олти ой муддатда фаолият юритишни бошлаши белгиланган бўлиб, шартнома тузилган кундан орадан 4 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, жавобгар томонидан инвестициявий мажбурият бажарилмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини бошламасдан шартнома шартлари қўпол равишда бузилган. “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддаси 5қисмига кўра ижарага олинган ҳудудда ижарага берувчининг рухсатисиз ижарачи маблағига қурилган бинолар ва иншоотлар, башарти уларни кўчириш мумкин бўлмаса, ижарага берувчига тегишлидир. Агар ижарага берувчи уларни бузиб ташлашни талаб қилса, ижарачи уларни ўз ҳисобидан бузиб ташлашга ёки уларни бузиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мажбурдир. ИПКнинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. 4 ИПКнинг 184-моддасига биноан, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг асослилиги, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмалари, фотосуратлар ва бошқа далиллар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий бузилганлиги сабабли даъво талабларини қаноатлантириб шартномани бекор қилишни, Бўстон тумани Кўхинур МФЙ худудидаги кичик саноат зонасида 0,04 га ер майдонида жойлашган бино-иншооатларни буздиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (кейинги матнларда “Қонун” деб юритилади)нинг иловасида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан ва хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини масаласини қилиб, даъв ундириш муҳокама о қаноатлантирилганлиги сабабли, шартномани бекор қилиш ва биноиншоотларни буздириш иккита алоҳида номулкий талаб бўлганлиги сабабли, жавобгардан республика бюджетига базавий хисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни **** (412 000х20=****) сўм давлат божи, даъвогар фойдасига ****сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, Фуқаролик кодексининг 8, 234, 382, 384, 573моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 75, 118, 176-179, 184, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. **** **** ҳамда “****” оилавий корхонаси ўртасида тузилган ****. 5 Бўстон тумани Кўхинур МФЙ худудидаги кичик саноат зонасида 0,04 га ер майдонида жойлашган “****” оилавий корхонасига тегишли бино-иншооатлар буздирилсин. “****” оилавий корхонаси ҳисобидан: -Республика бюджетига **** сўм давлат божи; - Андижон вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини **** фойдасига ****сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилишини (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** 6