Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3948 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID f8ef967a-74d0-49cd-be0d-affb0065f4b7 Claim ID PDF Hash ca0b5be8bfce9707... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3948-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 21 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Жамилов, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Зарипов (2025 йил 11 ноябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Шамси Зиё Файзи замини” фермер хўжалигидан 6 160 238 сўм асосий қарз, 1 848 071,4 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар юритилади) ва “Шамси Зиё Файзи замини” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 27 январда 21/31-сонли пилла хомашёсини етиштириш бўйича шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга туман ҳокими қарори иловасидаги тақсимотига муофиқ жонлантирилган ипак қурти, парваришлаш учун зарур маҳсулотлар (аванс, тўшама қоғоз, тут кўчати, иссиқлик ўлчагич) етказиб бериш, жавобгар эса шартномада белгиланган миқдорда пилла навлар аралашмасини етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъво аризасида баён этилишича, гарчи даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилган бўлса-да, жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномани жавобгар эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 6 160 238 сўм асосий қарз, 1 848 071,4 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисига иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилганлигини маълум қилиб, шу мазмундаги маълумотномани судга тақдим қилишди ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг ажрими жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан берилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун жавобгарнинг 6 160 238 сўмлик қарзи вужудга келган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг 2025 йилнинг 23 октябрь ҳолатида 6 160 238 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 21 ноябрь ҳолатида мазкур қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу сабабли даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши керак. Шунингдек, даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 1 848 071,4 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.5-бандига кўра хўжалик тайёрловчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Даъвогар вакилининг судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгар томонидан 2025 йил 21 ноябрь ҳолатида мазкур пеня тўлиқ тўлаб берилаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Шамси Зиё Файзи замини” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Ғиждувон ипаг тола” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья О.Жамилов