Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2501/2793 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3fb2ae71-c1a9-4692-abfa-850755499b67 Claim ID PDF Hash b0257afce1a61d5c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли Судья: Б.Сатвалдиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 21 ноябрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судьяси Б.Сатвалдиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Асака туман прокурор ўринбосари А.Сайназаров прокурорлигида, даъвогар - “****” МЧЖнинг жавобгар – **** ҳисобидан 115.886.423 сўм асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия Бош бошқармалари жалб қилинган ҳолда иқтисодий ишини даъвогар вакили - Р.Холқулов, жавобгар вакили - Р.Холқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “****” МЧЖ (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - **** (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 115.886.423 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси ва Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия Бош бошқармалари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, шартномсига асосан товарлар етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар етказиб берилган товарлар қийматини молиялалаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш назарда тутилмаганлиги важи билан тўловларни кечиктириб тўлаб бермаётганлигини билдириб, ушбу холатлар корхона иқтисодий ночор холатга, ишчиларнинг хақларини ва солиқ тўловларини тўлаб беришни кечикишга олиб келаётганлигини хамда мазкур тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 24 июлдаги 12-сонли махсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан давлат рўйхатидан ўтганлигини баён этиб, аризани қаноатлантиришни, хисобланган қарздорликларни ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили, хақиқатдан хам қарздорлик мавжудлиги, тарафлар ўртасида тузилган махсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан давлат рўйхатидан ўтганлигини баён этиб, тез орада қарздорликни бартараф қилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахсларга иш муҳокамаси ҳақида тайинлаш ажрими етказилган ва белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, аммо улар ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади, бироқ учинчи шахс Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикрнома судга тақдим этилди ва мазкур фикрномасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 24 июлдаги 12-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан рўйхатга олинган ҳолда ғазначилик бўлинмаси орқали 24.07.2025 йилда 2384103045-сонли тўлов топшириқномаси билан 49.665.610,17 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлигини баён қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини, прокурорнинг тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик бўлимидан давлат рўйхатидан ўтганлигини, даъвони қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ишдаги далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Хусусан, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 24 июлдаги 12-сонли махсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартнмоанинг умумий баҳоси 165.552.033,92 сўм этиб белгиланган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга шартномада келтирилган маҳсулотларни етказиб бериши, жавобга эса тўловларни амалга ошириш назарда тутилган. Шартнома шартига асосан, даъвогар ўз маюбуриятларини бажариб, жавобгарга 2025 йил 19 сентябрдаги икки томонлама тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ҳамда топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан жами 165.552.033,92 сўмлик махсулотлар етказиб берилган, бироқ, жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун қисман тўловни амалга ошириб, қолган тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жами 115.886.423 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 115.886.423 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида судга даъво ариза киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси(кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ЎзР ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли Қарори 6-бандининг биринчи хатбошисига кўра, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради. Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначиликда рўйхатга олинган. Мазкур ҳолат тарафларнинг тушунтириши, Андижон вилоят Ғазначилик бошқармаси томонидан судга тақдим этилган ёзма фикирномаси ва шартнома нусхаси билан тасдиқланади. Шунингдек, суд даъвогар томонидан етказиб берилган махсулотлар ҳолати тақдим этилган ҳисобварақ-фактура, далолатнома билан исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг етказиб берилган махсулотлар қийматини ундириш хақидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1.158.865 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгилаган. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - **** ҳисобидан даъвогар - “****” МЧЖ фойдасига 115.886.423 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 1.158.865 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Б.Сатвалдиев