Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9471 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение UYCHI A TA TOZALASH Ответчик / Подсудимый
Source ID 80a6d278-0d48-4c46-aec7-887a7279a433 Claim ID PDF Hash 60c1dcf825e3ef42... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
онунинг 47-моддаси онунинг 47 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 21 ноябрь 4-1505-2502/9471-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “UYCHI A TA TOZALASH” акциядорлик жамияти тугатиш комиссиясининг жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига қарашли “MADAD” давлат муассасаси ҳисобидан 54 380 592 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили У.Санжаров (2025 йил 10 ноябрь кунидаги 51/1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ш.Исаков ва Қ.Фахриддинов(2025 йил 20 ноябрь кунги 16/332-сонли ишончнома асосида) ҳамда С.Халходжаев ва Ю.Шевел(ишончнома асосида) учинчи шахс Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили В.Салимов(2025 йил 20 ноябрь кунги 02/23-сонли ишончнома асосида, мобил алоқа режимида), Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “UYCHI A TA TOZALASH” акциядорлик жамияти тугатиш комиссияси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига қарашли “MADAD” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 54 380 592 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисига низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга бешта тўпламдаги жами 54 380 592 сўмлик чодирлар етказиб берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили Ш.Исаков даъво аризага эътироз билдириб, судга қўшимча ҳужжатлар тақдим қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февраль кунги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарга тегишли бўлган бешта чодирлар давлат захирасига топширилганлигини билдириб, суддан даъво аризани рад этишни сўради. Жавобгар вакили Қ.Фахриддинов даъво аризага эътироз билдириб, даъво аризани рад этишни сўради. Жавобгар вакили С.Халходжаев даъво аризага эътироз билдириб, даъво аризани рад этишни сўради. Жавобгар вакили Ю.Шевел даъво аризага эътироз билдириб, жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларни инобатга олиб, даъво аризани рад этишни сўради. Учинчи шахс Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили В.Салимов суд мажлисида даъво аризада келтирилган низо бўйича шартномалар туман ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов суд мажлисида даъво аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг ва жавобгар вакилларининг, учинчи шахс вакилининг баёнотларини прокурорни фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган товарлар юзасидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактурага кўра 54 380 592 сўмлик дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги важи билан даъвогар тугатиш комиссияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 54 380 592 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрель кунидаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 1-моддасига кўра, давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатлари ушбу Қонун билан тартибга солинади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига қарашли “MADAD” давлат муассасаси бўлганлиги сабабли, унинг шартномалар тузиш фаолияти ушбу Қонун талаблари билан тартибга солинади. Қонунинг 47-моддасининг биринчи қисмига кўра, ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади, мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди. Иш ҳужжатларини ўрганилганда, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилмаган ҳамда шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган. Баён этилганларга кўра суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 54 380 592 сўм асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва шунга кўра суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 824 000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 247 611,84 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236 -моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176, 178-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “UYCHI A TA TOZALASH” акциядорлик жамияти тугатиш комиссияси томонидан тўланган 824 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “UYCHI A TA TOZALASH” акциядорлик жамияти тугатиш комиссияси ҳисобидан республика бюджетига 247 611,84 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев