Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/20154 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1868053b-4dc3-4e90-bb89-07c88d538ac1 Claim ID PDF Hash 44aada7b64fd4969... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20154-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Фозилов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Махмудова ва Л.Васиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар АААААААААга нисбатан 30, 32, 36, 37, 38, 39, 40, 43, 45, 46-лотлардаги 49 709,78 кв.м. биноиншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.м.га 41 910 сўмдан 22 ва 42-лотлардаги 54 382,24 кв.м. ер участкалари учун 1 кв.м.га йиллик 8 832 сўмдан ижара шартномасини тузишга мажбурлашни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ААААААААА давлат муассасаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – ББББББББББББ МЧЖга нисбатан 30, 32, 36, 37, 38, 39, 40, 43, 45, 46-лотлардаги 49 709,78 кв.м. бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.м.га 41 910 сўмдан 22 ва 42-лотлардаги 54 382,24 кв.м. ер участкалари учун 1 кв.м.га йиллик 8 832 сўмдан ижара шартномасини тузишга мажбурлашни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Фарғона шаҳар прокурори ёрдамчиси иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъво талаблари асоссиз бўлганлиги боис, қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда 22 ва 42-лотлар учун 373/25сонли, 38, 39, 40-лотлар учун 601/2025-сонли ҳамда 32, 36, 37-лотлар учун 170/25-сонли шартномалар расмийлаштирилганлиги, бошқа лотлар бўйича шартномалар имзоланмаганлиги, жавобгарнинг судга тақдим қилинган 30, 45-46, 43-лотлар бўйича дирекцияга биноларни қайтариш ва ижара тўловларини тўламаслик мазмунида ёзилган мурожаати дирекция ҳодими Ш.Худойбердиев томонидан қабул қилиб олинганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, 2025 йилнинг январь ойида 22 ва 42-лотлар учун 373/25-сонли, 38, 39, 40-лотлар учун 601/2025-сонли ҳамда 32, 36, 37-лотлар учун 170/25-сонли 3 та шартномалар тузилганлиги, лекин 30, 45-46, 43-лотлар бўйича шартнома тузмаслиги ва бинони қабул қилиб олиш ҳақида мурожаат қилинганлиги, шартнома тузилмаган объектлардан бугунги кунда фойдаланмаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд пркурор фикри, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар - ААААААААА давлат муассасаси (ижарага берувчи) ва жавобгар - ББББББББББББ МЧЖ (ижарага олувчи) ўртасида 2024 йил учун 30-лот бўйича 682/24-сонли, 32, 36, 37-лотлар бўйича 170/2024-сонли, 38, 39, 40-лотлар бўйича 601/2024-сонли, 45-46-лотлар бўйича 686/2024-сонли, 22-лот бўйича 373/2024-сонли ва 42-лот бўйича 600/2024сонли жами 6 та шартнома тузилган бўлиб, жавобгар ушбу ижара объектларидан 2024 йилда амалда фойдаланиб келган. Шартномалар амал қилиш муддати 2024 йил 31 декабрь санасига қадар этиб белгиланган. Ушбу шартномалар бўйича жавобгар даъвогар билан 2025 йил учун шартномалар расмийлаштирилмаган деган важлар билан даъвогар жавобгарни шартнома қилишга мажбурлаш талаби билан судга мурожаат қилган. Судга даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда 22 ва 42лотлар учун 373/25-сонли, 38, 39, 40-лотлар учун 601/2025-сонли ҳамда 32, 36, 37-лотлар учун 170/25-сонли шартномалар расмийлаштирилганлиги ҳақидаги далиллар, шунингдек, жавобгар томонидан 30, 45-46, 43-лотлар бўйича 2025 йил учун шартнома тузмаслиги ва биноларни қабул қилиб олиш ҳақида 29.01.2025 йилдаги мурожаат хати тақдим қилинган бўлиб, ушбу хат дирекция вакили Ш.Худойбердиев томонидан 30.01.2025 йилда қабул қилиб олинган. Ушбу 30, 45-46, 43-лотларда жойлашган жавобгарнинг амалда фойдаланишида эмаслиги суд мажлисида тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари билан тасдиқланади. Суд прокурор фикри, тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмлари ва тақдим қилинган ҳужжатларга асосан даъвогарнинг талабини қаноатлантириш учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасига кўра, даъво аризасида даъвогар жавобгарни 6 та шартнома қилишга мажбурлаш талабини қўйганлиги боис, ҳар бир номулкий талаб бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 24 720 000 сўм давлат божи ҳисобланди. Даъвогар судга мурожаат қилишда 4 120 000 сўм давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб, қолган 20 600 000 сўм давлат божи даъвогардан ундирилади. Бу ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогар ААААААААА давлат муассасаси томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, даъвогардан 20 600 000 сўм давлат божии ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-68, 118, 176-179-моддаларини қуллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогар ААААААААА давлат муассасаси томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар ААААААААА давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 20 600 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик қилувчи Х.Жамолиддинов