← Назад
Решение #2843564 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 99 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2502/6029-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил 21 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилояти
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида худудий назорат
қилиш инспекциясининг даъвогар “Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қурилиш монтаж ишларини жавобгар хисобидан демонтаж
(буздириш) қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан жавобгар вакили Ш.Садиков (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида худудий назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда “даъвогар”
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Z nl n st r m t ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан Шахрихон тумани, Бешмахалла МФЙ худудидаги
Қурилиш материаллари (шлакаблок) ишлаб чиқариш бино иншоотилари қуриш
объекти қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомилларига риоя қилмаган
ҳолда ўзбошимчалик билан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
қурилиш
объекти
бўйича
шаҳарсозлик
ҳужжатлари
тўлиқ
расмийлаштирилмаганлиги ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли қурилиш монтаж ишларини жавобгар томонидан
демонтаж (буздириш) қилишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади, олдинги суд мажлисида
даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатлари тўлиқ
расмийлаштирилмасдан ҳамда ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан
ўтказилмасдан қурилиш монтаж ишларини амалга оширганлиги, жавобгарга
ушбу камчиликларни бартараф қилиш бўйича кўрсатма берилганлиги, лекин
жавобгар томонидан ушбу талаблар бажарилмаганлиги, жавобгар рахбарига
нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги,
жавобгар рахбари томонидан маъмурий жарима тўланганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар рахбари ўз кўрсатмасида, ҳақиқатан ҳам бино-иншоотни ўз
маблағлари
хисобидан
қурганлиги,
тегишли
барча
хужжатларни
расмийлаштирганлиги, фақат белгиланган тартибда инспекциядан рўйхатдан
ўтмасдан қолганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилояти ҳокимлиги
ҳузуридаги кичик ва ёшлар саноати зоналарини бошқариш ягона дирекцияси
давлат муассасаси ҳамда жавобгар ўртасида кичик ва ёшлар саноат зонаси
ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича
2025 йил 5 январда 133-сонли ижара шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар Шахрихон тумани, Янги Вахим
КЗСда жойлашган 1,0 га ер участкасини 2025 йил 6 январдан 10 йил муддатга
ижарага олиш кўзда тутилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 23 апрелда қурилиш объектининг
архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган.
Қурилиш объектининг лойиха хужжатлари “ ust f h us s r j t” МЧЖ
томонидан ишлаб чиқилиб, даъвогарнинг лойиха-смета хужжатларини
келишиш бўйича Архитектура ва шахарсозлик кенгаши ишчи органи
томонидан 198992695-сон хулоса билан келишилган.
Даъвогар томонидан тузилган 2025 йил 16 июндаги текширув
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан объектнинг қурилиш-монтаж
ишлари шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан, ҳудудий назорат
инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиш-монтаж ишларини
амалга оширганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
“Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 200-сонли қарори (кейинги матнларда “Қарор” деб
юритилади)нинг 4-иловаси “Лойиха-смета хужжатларини келишиш бўйича
давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 8-бандида, икки
қаватдан юқори бўлган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ
бўлган якка тартибдаги уй-жойлар ва 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар
бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектининг лойиҳа
ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади ҳамда объект Қурилиш
вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий
инспекцияларида рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.
Қарорнинг 5-иловаси “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни
рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг маъмурий
регламенти”нинг 5-бандида, қурилиш объектини рўйхатдан ўтказмасдан
қурилиш ишларини амалга ошириш таъқиқланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилиш тизимини
такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли Қарорининг
2-бандига асосан инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш
назоратини амалга ошириш доирасида, бино ва иншоотларнинг зилзилага
бардошлилигига таъсир конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда
қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга
оширишни талаб қилиш, қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳамда
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита
кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш
ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво аризаси билан
мурожаат қилиш белгиланган.
Даъвогар томонидан жамият мансабдор шахсларига мазкур қурилишни
тўхтатиш ҳамда тегишли тартибда худудий инспекциядан рўйхатдан ўтказиш
тўғрисида 30.04.2025 йилда 11-01/163-сонли огоҳлантириш ҳамда 05.07.2025
йилда 10-01/454-сонли ёзма кўрсатмаси юборилган бўлса-да, жавобгар мазкур
кўрсатма ижроси бажарилмаган.
Даъвогарнинг 2025 йил 18 июндаги “Маъмурий жазо қўллаш тўғрисида”ги
2535003863065-сонли қарорига асосан жамият мансабдор шахси Абдурозиқов
Шахобиддин Абдуқаххор ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 99-моддаси еттинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 баробари, яъни 18 750 000 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
ФК 212-моддаси мазмунига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Даъвогарнинг даъво талабини асослилиги архитектура режалаштириш
топшириғи, текшириш далолатнома, огоҳлантириш хати, маълумотнома, ёзма
кўрсатма, қарор ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, суд харажатларини ундириш масаласини
мухокама қилиб, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли, демонтаж қилиш
талаби номулкий талаб бўлганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджетига даъво ариза беришдаги базавий хисоблаш миқдорининг
10 бараваридан, яъни 4 120 000 (412000х10=4 120 000) сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харжати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
05.02.2020 йилдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва
қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022
йилдаги “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори, Фуқаролик Кодексининг 212, 234моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Шахрихон
тумани, Бешмахалла МФЙ худудида жойлашган “Қурилиш материаллари
(шлакоблок) ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари “Z nl n st r m t ” масъулияти
чекланган жамияти хисобидан демонтаж (буздириш) қилинсин.
“Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан:
-Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи;
-Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида худудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта
харжати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Х.Тўйчиев
4-1703-2502/6029-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Бўстон тумани
2025 йил 21 ноябрь
Бўстон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Х.Тўйчиев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Қиличбековнинг котиблигида, даъвогар Андижон вилояти
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида худудий назорат
қилиш инспекциясининг даъвогар “Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қурилиш монтаж ишларини жавобгар хисобидан демонтаж
(буздириш) қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан жавобгар вакили Ш.Садиков (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган
очиқ
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
05.02.2020 йилдаги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва
қурилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли
Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022
йилдаги “Қурилиш сохасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори, Фуқаролик Кодексининг 212, 234моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Шахрихон
тумани, Бешмахалла МФЙ худудида жойлашган “Қурилиш материаллари
(шлакоблок) ишлаб чиқариш” бино-иншоотлари “Z nl n st r m t ” масъулияти
чекланган жамияти хисобидан демонтаж (буздириш) қилинсин.
“Z nl n st r m t ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан:
-Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи;
-Андижон вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида худудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта
харжати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал килув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Тўйчиев