Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/10421 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 084107c4-8875-4fb4-bb60-3944cd944762 Claim ID PDF Hash f03caf3c382c0e66... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Мазкур Кодексининг 118-моддаси Мазкур Кодекси 118 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения 8 939 символов
4-2203-2508/10421-сонли иқтисодий иш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Боғот тумани 2025 йил 21 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, прокурор ёрдамчиси ***, даъвогар вакили ***(14.01.2025 йилдаги 87/01-05-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили *** (10.11.2025 йилдаги 320-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар ****маркази ****нинг жавобгар **** ҳисобидан **** сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ****маркази **** (кейинги ўринларда даъвогар ёки ижарага берувчи деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** (кейинги ўринларда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) ҳисобидан **** сўм ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси жалб этилган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб, ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси асосида ва тасдиқланган режа графикка мувофиқ ўқув машғулотлари ташкил қилинганлигини, мазкур уқув машғулотлари ўтиб турган вақтда даъвогар текширишга келганлигини ва асоссиз равишда пуллик курслар ташкил қилинганлиги асосида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови ундиришни сўраганлигини, даъво талаблари асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Олдинги суд муҳокамасида иштирок этган **** вакили даъво талаблари юзасидан тушунтириш бериб, 2025 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда “Долзарб 90 кун” лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилганлигини, ушбу ташаббус ёшларнинг ёзги таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилганлигини, Хоразм вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан “Долзарб 90 кун” доирасида ёшларни касбга ўқитиш жараёнларини тизимли ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган жадвал графикка асосан Ҳазорасп туман 1-сон политехникумига 4 та йўналиш бўйича тумандаги 1, 11, 48-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари бириктирилганлигини, мазкур тадбирларни ўтказилиши ва ёритиб борилиши назоратда эканлигини маълум қилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талаблари асоссиз эканлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қонунда белгиланган тартибда белгилашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази **** ходимлари томонидан 2025 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан ****га тегишли бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналардан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш ҳамда уларни ижарага берилиши юзасидан мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторинг натижасида жавобгарга тегишли бинодаги ўқув хонаси 35 м2 ўқув қурслари ташкил этиш учун белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фуқарога берилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига кўра, Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади. 2025 йил 22 август куни ўтказилган мониторинг натижасида аниқланган 234 кунлик муддат даврига ижара тўлови 6 928 964,38 сўмни, Низомнинг 58-банди талаблари асосида икки баробар ҳисобланганда, жами **** сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликларни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз қолдирилган. Шундан кейин даъвогар юқоридаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак Бироқ, судга тақдим қилинган далилларга кўра, 2025 йил 15 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда “Долзарб 90 кун” лойиҳасини амалга ошириш белгиланиб, мазкур лойиҳа асосида жавобгарга Ҳазорасп туманидаги 1, 11 ва 48-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш вазифаси юклатилган бўлиб, ушбу юзасидан жавобгар томонидан 2025 йил 31 майда режа график ишлаб чиқилган. Жавобгар томонидан “Долзарб 90 кун” лойиҳасини амалга оширилиши, ўқувчиларнинг касбга ўргатилиши ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши вазифалари ва амалга оширилиши лозим бўлган режа графикнинг белгиланган тадбирлари бевосита Хоразм вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан назорат қилиб борилган. Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 9-моддаси 10-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божидан озод қилинган. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни, давлат божи ундирмасликни ва даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўми почта харажати даъвогар ****маркази **** зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****