← Назад
Решение #2843575 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
12 353 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот тумани
2025 йил 21 ноябрь
Боғот туманлараро иқтисодий суди судья ****** раислигида, судья
ёрдамчиси ******нинг котиблигида, прокурор ****** қатнашувида, даъвогар
вакили ******* иштирокида, даъвогар ******нинг жавобгар ****** ҳисобидан
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги учун ҳисобланган
415 819 392 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни Боғот туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
****** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
нобудгарчилиги учун ҳисобланган 415 819 392 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ****** жалб қилинган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи
шахслар ******** қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
уларнинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан учинчи шахс *********
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.03.2025
йилдаги F-21-сонли фармойишига асосан жавобгар тасарруфидаги ******
контурларидан жами 0,5 гектар экин ер майдон ер фондининг бошқа тоифасига
ўтказилганлиги, мазкур фармойишнинг 2-бандига асосан тоифаси
ўзгартирилган ер майдонлари бўйича қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликларининг ўрнини белгиланган тартибда қоплаш топшириғи берилганлиги ва ушбу
ер майдонларига 415 819 392 сўм миқдорида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
нобудгарчилиги
ҳисобланганлиги
сабабли,
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига
эътироз билдириб, даъво талабларидаги ****** контурларидан жами 0,5 гектар
экин ер майдон давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, ушбу 645қ-контурда 0,5
гектар суғориладиган экин ер майдони (****** янги биноси қурилиш учун) ер
фондининг (саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа) ерлар тоифасига
ўтказилганлиги, даъво талаблари асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва прокурор
ёрдамчисининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мулжалланган айрим ер
участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида”ги 2025 йил
17 мартдаги F-21-сонли фармойишига асосан жавобгар тасарруфидаги ******
контурларидан жами 0,5 гектар суғориладиган экин ер майдон (****** янги
биноси қурилиш учун) ер фондининг (саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва
бошқа) мақсадларга мулжалланган ерлар тоифасига ўтказилган ва 0,5 гектар
суғориладиган ер участкаларини иловага мувофиқ ер фондининг бошқа
тоифаларига ўтказиш тўғрисидаги таклифга розилик берилган.
Фармойиш 2-бандига кўра, ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари,
фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, шунингдек,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг
ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши белгиланган.
Мазкур фармойишга асосан, ****** контурларидан жами 0,5 гектар
суғориладиган экин ер майдонлари ер фондининг саноат, транспорт, алоқа
мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган.
Хоразм вилоят ҳокимининг 17.05.2023 йилдаги 160-12-0-Q/23-сонли
қарорига асосан жавобгар ******га Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасига олиб
борувчи ички хўжалик йўлларининг қурилиши учун қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмай-диган, туман ҳокимлиги захира ер ҳисобидаги Хива тумани,
Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги
жами 0,5 гектар танланган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан
ажратиб берилган.
Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармасининг 26.09.2025 йилдаги
******га йўлланган 04/25-1295-сонли сўровига кўра, Хива тумани, Ўзбекистон
ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5
гектар тоифаси ўзгарган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблаб бериш сўралган.
******нинг 26.09.2025 йилдаги
41-12/1-1136-сонли ёзишмаси
ва унга илова қилинган маълумотига кўра, Хива тумани, Ўзбекистон ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5 гектар
тоифаси ўзгарган ер майдонларига 415 819 392 сўм миқдорида қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги ҳисобланган.
Даъвогар 2025 йил 11 сентябрда 04/25-1244-сонли огоҳлантириш хати
билан жавобгарга мурожаат қилиб, тоифаси ўзгартирилган ер майдонларига
ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилигини ихтиёрий
равишда 15 кунлик муддатда тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан огоҳлантириш хати жавобсиз ва ижросиз
қолдирилган.
Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат
қилган.
Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Даъвогар даъвонинг асоси сифатида ******* харитасининг 645қ, 647қ
контурларидаги жами 0,5 гектар гектар суғориладиган экин ер майдонлари
жавобгар тасарруфида эканлиги, юқоридаги фармойишга асосан мазкур ер
майдонларига ****** томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
нобудгарчилиги учун 415 819 392 сўм қарздорлик ҳисобланганлигини
келтирган.
Суд муҳокамасидан аниқланишича, Хоразм вилоят ҳокимининг қарорига
асосан жавобгар Хива тумани, Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5 гектар танланган ер майдони
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлсада, мазкур ер
майдонлари жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Хусусан, Кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси Хива туман
филиалининг маълумотномасига кўра, Хива тумани, Ўзбекистон ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5 гектар ер
майдонлари Хоразм вилоят ҳокимининг қарорига асосан туман захира ер
фондига қайтарилган ҳолда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги, мазкур ҳудуд қишлоқ хўжалик харитасининг 0,5 гектар ер
майдони давлат рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда даъво талабларининг жавобгардан Хива тумани,
Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги
жами 0,5 гектар ер майдонларига нисбатан ҳисобланган қишлоқ хўжалиги
нобудгарчилигини ундириш қисми асоссиз ҳисобланади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг
ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва
тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинганидан кейин вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25. 05. 2011 йилдаги
“Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид
бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли Қарорига
2-илова билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари,
ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг
қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган
зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги” Низом (бундан буён матнда Низом
деб юритилади)нинг 2-бандига кўра, зарарларнинг ўрнини қоплаш ер
участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация
қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек,
фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари
ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин
атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар,
муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа
манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга
оширилади.
Давлат
бюджети
маблағлари
ҳисобига
молиялаштириладиган
объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари
ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш лойиҳа-смета
ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Суд муҳокамасида Хива тумани, Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5 гектар ер майдонида Хива
эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи ички хўжалик йўли қурилганлиги
аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги
“2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб
чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-465-сон Қарорининг 19а-иловаси билан тасдиқланган “2023 йилда махсус
иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик
зоналари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандисликкоммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун ижтимоий ва ишлаб
чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағ
ажратиладиган объектларнинг” манзилли рўйхатига асосан кириш автомобиль
йўлларини қуриш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2020 йилдаги
“Ҳудудларда
муҳандислик-коммуникация
инфратузилмасини
янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4929-сонли Қарорининг
2-бандига кўра, ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль
йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Суд муҳокамасида Хива эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи ички
хўжалик йўллари, майдони қурилиши лойиҳа смета ҳужжатларида қишлоқ
хўжалиги нобудгарчилиги харажатларини қоплаш кўрсатилмаганлиги
аниқланди.
Юқоридаги Низом талабларидан келиб чиқиб, давлат бюджети
маблағлари ҳисобига молиялаштирилган автомобиль йўлларини қуришда
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини
қоплаш лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига
амалга оширилиши лозим бўлсада, Хива тумани, Ўзбекистон ҳудуди қишлоқ
хўжалиги харитасининг 645қ, 647қ контурларидаги жами 0,5 гектар ер майдони
лойиҳа смета ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги харажатларини
қоплаш кўрсатилмаган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб
ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 27-бандида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонунчилик
бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни, давлат божи ундирмасликни ва даъво тақдим этишда олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
****** зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******