← Назад
Решение #2843577 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 449 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 705 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14136-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 21 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖдан 21 750 000,14 сўм асосий қарз, 4 732 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар вакили
***** (ишончнома асосида), иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 21 750 000,14 сўм асосий қарз, 4
732 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан тузилган
шартномаларга асосан жавобгарга 2025 йил давомида йўл қурилиш маҳсулотлари
етказиб берилган, махсус транспортда юк ташиш ва механизм ишларини бажариш
бўйича хизматлар кўрсатилганлигини, жавобгар эса шартномалар бўйича ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармай, умумий қиймати 21 750 000,14 сўм
бўлган қарздорликни тўлашдан бош тортиб келаётганлигини, даъво ариза судга
тақдим қилингандан кейин асосий қарзнинг 20 000 000 сўм қисми тўлаб
берилганлигини, қолган қарздорлик 1 750 000,14 сўм қолганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини асосий қарзнинг қолган қисмига ва пеняни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Бугунги суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган
охирги почта манзилига етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган ташиш, маҳсулот етказиб бериш
ва хизматлар кўрсатиш шартномаларидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекс 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФК 711-моддасининг биринчи қисмига кўра, юк ташиш шартномаси бўйича
юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга
(олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган
ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 715-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, йўловчи, багаж ва юк
ташиганлик учун тарафлар келишуви билан белгиланган миқдорда ҳақ олинади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 августда иссиқ асфальт-бетон
қоришмасини етказиб бериш тўғрисида 220-сонли, 2025 йил 9 июлда махсус техника
ва машиналарда юк ташиш ва механиз ишларини бажариш тўғрисида 182-Т-сонли
шартномалар (кейинги ўринларда шартномалар деб юритилади) тузилган.
Шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра йўл
қурилиши маҳсулотлари етказиб бериш, махсус техникаларда ташиш ва механизм
ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса етказиб берилган
маҳсулотлар, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан
ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан жами қиймати 56 875 000,14 сўм
бўлган маҳсулотлар етказиб берган, махсус техникаларда ташиш ва механизм
ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатган (ҳисоб-фактуралар иш
ҳужжатларида мавжуд). Жавобгар эса тўловларни қисман амалга оширганлиги
(35 125 000 сўм тўлаган) натижасида 21 750 000,14 сўм қарз бўлиб қолган.
2025 йил 9 июлдаги 182-Т-сонли шартноманинг 3.2-бандига асосан
кўрсатилаётган хизматлар учун буюртмачи шартнома қийматининг 100 фоиз
суммасини олдиндан тўлаши лозим бўлган.
2025 йил 1 августдаги 220-сонли шартноманинг 1.2-бандига асосан шартнома
имзолангандан бошлаб 5 кун ичида жавобгар шартнома қийматининг 100 фоиз
суммасини олдиндан тўлаши лозим бўлган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лоим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 21 750 000,14 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзнинг
20 000 000 сўм қисми суд мажлисига қадар тўланганлигини инобатга олиб, асосий
қарзни 1 750 000,14 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 4 732 000
сўм пеня ундиришни сўраган.
2025 йил 9 июлдаги 182-Т-сонли шартноманинг 4.2-бандига асосан
кўрсатилаётган хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганда буюртмачи бажарувчига
тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин умумий кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
2025 йил 1 августдаги 220-сонли шартноманинг 5.2-бандига асосан етказиб
берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаганда буюртмачи етказиб берувчига
тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин умумий кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Даъво аризасида ҳар бир шартнома бўйича пеня тўғри ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабларининг 4 732 000 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-
сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда жавобгар
томонидан асосий қарз деярли тўлаб берилганлигини эътиборга олиб, суд пеня
миқдорини камайтириб, уни 1 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 529 641 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 437, 449, 703,
705, 711, 715-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 1 750 000,14
сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 529 641 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти
ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов