← Назад
Решение #2843581 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 87 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 87 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3959-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 21 ноябрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамиловнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаев котиблигида, даъвогар вакили –
С.Давлатов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – А.Зияев,
Б.Умирзоқов иштирокида даъвогар - Бухоро вилоят қишлоқ хўжалик
бошқармасининг жавобгар – “Emir
rg 2022” масъулияти чекланган
жамиятидан жами 204 337 833 сўм ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича
ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар - Бухоро вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Emir rg 2022” масъулияти
чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат
таъминоти жамғармасига 204 337 833 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 05 июлдаги ПҚ-214-сонли Қарорига асосан
“Emir rg 2022” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги Ғиждувон
тумани Тодон массиви хўжалик ер тузиш харитасининг 13732(12)қконтуридаги тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 73 балл бонитетга тенг бўлган
0,10 гектар суғориладиган ер майдони ер фондининг саноат, транспорт, алоқа,
мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига
ўтказилганлигини, мазкур қарорда вилоят ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги билан биргаликда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш
нобудгарчилигини ўрнини қоплашни таъминлаш топшириғи берилганлигини,
ушбу ер майдони учун Ўздаверлойиҳа Бухоро вилоят филиали томонидан
ҳисобланган компенсация тўлови 204 337 833 сўмни ташкил қилганлигини,
бироқ жавобгар ушбу тўловни тўламай келганлигини, қарздорликни тўлаб
бериш юзасидан юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини,
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддасида ҳам ер участкалари
электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдек
баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридантўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб
чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва
тўланиши кераклиги белгиланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли Қарори билан тасдиқланган
Низомда компенсация тўловлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига
ўтказилиши белгиланганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар қарздорликни
тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмаслигини,
ҳақиқатдан
ҳам
ижара
асосида
лотдаги
0,10 гектар ер майдонини “ - uksi n” электрон онлайн аукцион савдо
платформаси асосида олганлигини ва ер майдони аукционга чиқарилганда
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқарилганлигини,
аукцион талабларида ва ижара шартномаси шартларида нобудгарчиликларни
қоплаб бериш талаби кўрсатилмаганлигини ва бундай мажбуриятни
олмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддасига 2025
йил 05 майда нобудгарчиликларни қоплаб бериш тўғрисида ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилганлигини, ер майдони ижара ҳуқуқи эса қонунчилликка
ўзгартириш киритилгандан олдин сотиб олинганлигини, даъво талаби
асоссизлигини, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларини фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогарнинг давлат божидан озод этилганллигини инобатга олишни
ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, ўтказилган
электрон-онлайн савдоларда лот бўйича “Emir
rg 2022” масъулияти
чекланган жамияти ғолиб бўлиб, умумий ер майдони 0,10 гектар бўлган бўш
ер участкаси ижара ҳуқуқини сотиб олган ва бу ҳақда электрон-онлайн
аукцион натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилган. Мазкур
баённомага асосан Ғиждувон туман ҳокимлиги ва “Emir
rg 2022”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йилда Бухоро вилояти
Ғиждувон тумани Тодон МФЙ манзилида жойлашган 0.10 гектар ер майдони
25 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида ижара шартномаси тузилган.
Мазкур ер майдонини аукцион савдоларига чиқарилишига Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 05 июлдаги “2023 - 2025 йилларда
Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда
касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-214-сонли Қарори, Бухоро вилоят
ҳокимининг 2023 йил 08 июлдаги 220-2-0Q/23-сонли Қарори асос бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 05 июлдаги
“2023 - 2025 йилларда Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик
кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини
таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-214-сонли
Қарорининг 5-бандида Вазирлар Маҳкамаси ва Бухоро вилояти
ҳокимлигининг Бухоро вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш комплекслари ва бошқа саноат объектларини барпо
этиш, шу жумладан йўлбўйи хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш
мақсадида 5-иловага мувофиқ жами 238,5 гектар қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган, шундан 193,4 гектар (шу жумладан Ғиждувон туманида
4,1 гектар) суғориладиган ерларни саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа
мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи
маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб
бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний
шахслар
томонидан
қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши ва
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг)
90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва
яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилиши;
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига
ўтказилиши белгиланган.
“Ўздаверлойиҳа” Бухоро вилоят филиали томонидан тупроқ
унумдорлиги жиҳатидан 73 балл банитетга тенг бўлган 0,10 гектар
суғориладиган ер майдони учун 204 337 833 сўм компенсация
ҳисобланганлиги ва уни жавобгардан ундириш лозимлиги важи билан
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи
қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон
Республикасининг
2025
йил
5
майдаги
ЎРҚ-1062-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг 87-моддаси ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида
реализация қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан
белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда
қишлоқ
хўжалиги
ва
ўрмон
хўжалиги
ишлаб
чиқаришининг
нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши кераклиги
тўғрисида тўртинчи қисм билан тўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги
Қонунининг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш
кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи
қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга
киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар
қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб
бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир
этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий
этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг
қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар
етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.
Суд даъвогарнинг қарздорликни (компенсация тўлови) ундириш
талабини муҳокама қилиб, ер майдони аукционда реализация қилингунга
қадар тоифаси ўзгартирилганлигини, жавобгар томонидан ер майдони
тоифасини ўзгартиришга қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар содир
этилмаганлиги, ер майдони амалда реализация қилингандан сўнг
қонунчиликка ўзгартиш киритилганлиги, жавобгар аукцион савдоларида ва
ижара шартномаси тузишда нобудгарчиликлар ўрнини қоплаш мажбуриятини
олмаганлиги сабабли, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 27-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги
қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда
давлат божидан озод этилган.
Баён этилганлардан келиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни,
почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
2. Даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин.
3. Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасига қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач,
олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
О.Жамилов