Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/7696 Дата решения 21.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3132cce9-7465-4150-8e04-ef143e981207 Claim ID PDF Hash 35f4f20500277d15... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФК 744-моддаси ФК 744 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил 21 ноябрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар **** ишлаб чиқариш кооперативидан 7 176 000 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** ишлаб чиқариш кооперативи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича 7 176 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш 2 қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 21 май куни 3026-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга “Тикувчилик фаолиятини ривожлантириш” мақсадида 84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида 2025 йил 22 август куни ҳолатига 7 176 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 22 август куни талабнома юборилган, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. 3 ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар тақдим этган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилганидан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 176 000 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 7 176 000 сўм кредит фоизидан бўлган қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. 4 Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин. Судья ****