← Назад
Решение #2843622 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 152 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
4-1501-2501/20448-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ордерга асосан) Х.Азимов, жавобгар жамият раҳбари
М.Турғуновларни иштирокида, даъвогар «***********» акциядорлик
жамиятининг жавобгар «***********» масъулияти чекланган жамиятидан 10
148 488 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«***********» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «***********»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 10 148 488 сўм асосий қарз ва тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги, даъво
аризасини муддатида тақдим қилинмаганлигига жамиятда ҳуқуқшунос
бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат
қилинмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён
қилиб, даъвогарнинг даъво аризасига кўра, сўралаётган қарздорликлар 20212022 йилларда юзага келганлигини билдирганлиги, умумий даъво муддати уч
йил белгиланганлиги, ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли ушбу
иқтисодий иш бўйича даъво муддатини қўллаб, даъво аризани рад
этилишини ҳамда даъвогар олдида қарздор эмас, балки 2 533 713 сўм
ҳақдорлигини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра жавобгарни даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва даъво
муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «***********» акциядорлик жамияти
билан «***********» масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган
шартнома иш ҳужжатларига илова қилинмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 31.05.2021 йил кунги 514-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 6 880 330,86 сўмлик, 30.06.2021 йил кунги 735-
сонли ҳисобварақ-фактура билан 1 720 082,71 сўмлик, 30.04.2022 йил кунги
585-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1 548 074,44 сўмлик ишлар, хизматлар
кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган ишлар, хизматлар қиймати
учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг
бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга)
ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 10
148 488 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ, жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар
томонидан даъво қилиш муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли даъво
муддатини қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
ФКнинг 152-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддатлари ва
уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши
мумкин эмас.
ФКнинг 153-моддасига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
ФКнинг 154-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс
ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта
бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июнь кунги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади)нинг 4.-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки,
ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун
ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган,
шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга
нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Пленум қарорининг 8.-бандига кўра, ФК 153-моддасининг
иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги
тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда
берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки
билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш
лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва
бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак.
Пленум қарорининг 8.1.-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки,
даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб
бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам
кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи
қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида
қабул қилиш лозим.
Пленум қарорининг 10.-бандига кўра, даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153моддасининг учинчи қисми).
Пленум қарорининг 16.3.-бандига кўра, даъво муддатини ўтказиб
юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти
ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар
узрли деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, даъво муддати икки ойга тенг
бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг
сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни
икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозим. Бундай сабаб икки ойлик муддат,
яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш
ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди деб тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли, жавобгар, даъвогарнинг даъво талаблари 2021 – 2022
йиллардан келиб чиққанлигини билдириб, даъво муддатини қўллашни ва
даъвони рад этилишини сўраган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан
жавобгарга 31.05.2021 йил кунги 514-сонли, 30.06.2021 йил кунги 735-сонли,
30.04.2022 йил кунги 585-сонли ҳисобварақ-фактуралар бўйича ишлар,
хизматлар кўрсатилган бўлсада, даъвогарнинг 2025 йил 16 сентябрь кунги
даъво аризаси судга 2025 йил 28 октябрь куни кирим қилиниб, умумий уч
йиллик даъво муддати ўтказиб юборилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг важларига қўшилиб бўлмайди деб
ҳисоблаб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириб, даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъво аризасини рад
этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан Олий суд депозитига
103 000 сўм ВКА ҳаражатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
«***********» масъулияти чекланган жамиятининг даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланиб, даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
«***********» акциядорлик жамияти томонидан тўланган 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
«***********» акциядорлик жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти
(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев