← Назад
Решение #2843627 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 381 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида,
судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий
судининг биносидаги очиқ суд мажлисида даъвогар *****нинг «*****»
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «*****» масъулияти чекланган
жамиятидан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили ***** (2025 йил *****кунги ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили ***** (Раҳбар)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
*****«*****» фермер хўжалиги манфаатида Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти
чекланган жамиятидан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня, жами
*****сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида АТБ «*****» жалб этилган.
Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахс қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок
этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127, 128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни учинчи шахс вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, тушунтириш бериб, банкдан олинган кредит маблағларини
жавобгарнинг ҳисоб-рақамига кўчириб берганлигини, бироқ жавобгар
шартномавий мажбуриятларини бажармаганлигини маълум қилиб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
жавобгар фермер хўжалиги маҳсулотни олишдан бош тортганлигини,
фермер хўжалиги ҳудудида насос агрегати қолиб кетганлигини, агар рози
бўлса, келгуси йилга ўрнатиб бериши мумкинлигини маълум қилиб,
даъвони рад қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, даъвони талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил *****куни томчилатиб
суғориш ускуналарини ўрнатиш бўйича *****-сонли шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра жавобгар фермер хўжалигига қарашли
бўлган 10 гектар ер майдонларига томчилатиб суғориш ускуналарини
ўрнатиб бериши лозим бўлган.
Фермер хўжалиги томонидан 2025 йил *****-сонли тўлов
топшириқномасига асосан *****сўм жавобгарнинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказиб берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.5-бандига асосан ишларни
2025 йил *****гача бажариб бериши лозим бўлса-да, бироқ, жавобгар
шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил *****-сонли талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар қарздорлигини тўламаганидан кейин *****сўм қарздорлик
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш
муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ,
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд ушбу қонун нормасига асосланиб, даъвогарнинг жавобгардан
*****сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар ўзининг даъво талабида 13.2-бандига кўра
жавобгардан *****сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандига кўра, фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилган.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабидаги *****сўм пеня
ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан *****сўм жарима
ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқоридагиларни асосан суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантириб, иш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан «*****» фермер хўжалиги
фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта
харажати ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****