← Назад
Решение #2843631 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
4-1501-2501/20424-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) У.Муратовни иштирокида,
даъвогар “******” акциядорлик жамиятининг жавобгар «******»
маъсулияти чекланган жамиятидан 27 993 328 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“******” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «******»
маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 27 993 328 сўм асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “******” АЖ Фарғона вилояти бўйича
филиали (“Етказиб берувчи”) билан Қувасой шаҳар «******» маъсулияти
чекланган жамияти (“Истеъмолчи”) ўртасида 2021 йил 3 ноябрь кунги
02/312 Ф-сонли ҳамда 2024 йил 10 март кунги 16202828-сонли табиий
газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан
шартномалар имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олади,
“Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4.-бандида
кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда
тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи ” мазкур шартнома
асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10
санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириши кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида
амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни
бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён
матнларда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик ўзаро ҳисобларни мувофиқлаштириш акти ва
счёт-фактуралар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 27 993 328 сўм
асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 27 993 328 сўм асосий қарз ва тўланган
41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 559 866,56 сўм давлат божини ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “******” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
«******» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27 993 328 сўм
асосий қарз ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари, жами 28 034 528
сўм ундирилсин.
Жавобгар «******» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 559 866,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал
қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига
апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев