Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/3132 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение U D B S B R K Ответчик / Подсудимый
Source ID 8fdb4faf-3a73-47e5-b113-3cc5f14c2603 Claim ID PDF Hash 2063cbea8f3c6ecb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
тисодий процессуал кодекси 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 420-моддаси аролик кодекси 420 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодекси 276-моддаси тисодий процессуал кодекси 276 code_article
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодекси 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/3132-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакиллар – Ш.Эргашев, М.Эргашева (2025 йил 20 ноябрдаги 09, 16-сонли ишончномалар асосида), жавобгардан вакил – Б.Муродов (2025 йил 19 ноябрдаги 128-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “U D B S B R K ” МЧЖ манфаатида, жавобгар - “ ODERNIZ SI SUS SERVES” МЧЖ ҳисобидан 20.250.000 сўм асосий қарз, 10.125.000 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “U D B S B R K ” МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ ODERNIZ SI SUS SERVES” МЧЖ ҳисобидан 20.250.000 сўм асосий қарз, 10.125.000 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажатини ундириб беришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлиб, даъвогар апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қайта кўриб чиқишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, жавобгарга 2024 йил 16 сентябрдан 2024 йил 3 декабрга қадар юк хатларга асосан 66.500 дона, яъни қиймати 80.250.000 сўмлик пишиқ ғишт маҳсулотлари етказиб берилганлиги, жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар қиймати юзасидан 20.250.000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширмаганлиги, биринчи инстанция судида жавобгар вакили томонидан даъво талаблари тан олинмаганлиги сабабли даъво рад этилганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъвогардан 60.000.000 сўмлик пишиқ ғишт маҳсулотлари олинганлигини, ушбу олинган маҳсулотлар қиймати тўлиқ тўлаб берилганлигини, бир дона ғишт маҳсулоти 1.200 сўмдан олинганлигини, даъвогар талаб қилаётган 20.250.000 сўмлик маҳсулотлар олинмаганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 274-моддасининг тўртинчи қисмида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган маҳсулот етказиб берувчи–сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 октябрда 15-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга пишиқ ғишт маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотларнинг қийматини шартнома тузилганидан сўнг ўн банк куни ичида, олдиндан камида ўттиз фоиз пул кўчириш шарти билан тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг умумий қиймати 100.000.000 сўм миқдорда белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътрозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогарга 2024 йил 1 ноябрда 88-сонли, 1 декабрда 93-сонли ишончномалар берилган. Ушбу ишончномалар асосида тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил 16 ноябрдаги 930-сонли юк хатига асосан 4.500 дона, 931-сонли юк хатига асосан 2.000 дона, 15 ноябрдаги 925-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 926-сонли юк хатига асосан 4.500 дона, 19 ноябрдаги 945-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 18 ноябрдаги 947-сонли юк хатига асосан 4.000 дона, 18 ноябрдаги 939-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 20 ноябрдаги 964-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 25 ноябрдаги 991-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 23 ноябрдаги 986-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 21 ноябрдаги 973-сонли юк хатига асосан 3.000 дона, 2 декабрдаги 1022-сонли юк хатига асосан 4.500 дона, 3 декабрдаги 1028-сонли юк хатига асосан 5.000 дона, 2025 йил 17 ноябрдаги рақамсиз юк хатига асосан 4.500 дона, жами 62.000 дона ғишт маҳсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан 60.000.000 сўм миқдорда тўлов амалга оширилиб, қолган 14.400.000 сўмлик маҳсулотлар қиймати бўйича тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 420-моддаси биринчи қисмида олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Ушбу модданинг учинчи қисмида олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.4-бандида “Харидор” агар қарздор бўлиб қолса, маҳсулот тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир банк куни учун тўлов суммасининг 0,5 фоизи, аммо шартнома суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Баён қилинганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганилмасдан, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 276-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг биринчи қисмини иккинчи бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 279-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулоса- ларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво талаблари бўйича янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14.400.000 (62.000×1.200= 74.400.000­60.000.000(тўланган сумма)=14.400.000) сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня, 40.500 (303.750 сўм(тўланган)-263.250 сўм (рад этилган қисми) =40.500) сўм давлат божи, 82.400 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига иш биринчи ҳамда апелляция инстанцияси судларида кўрилганлиги сабабли 648.000 (432.000+216.000=648.000) сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278, 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: даъвогар – “U D B S B R K ” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “U D B S B R K ” МЧЖ манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ ODERNIZ SI SUS SERVES” МЧЖ ҳисобидан: даъвогар – “U D B S B R K ” МЧЖ фойдасига 14.400.000 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня, 40.500 сўм давлат божи, 82.400 сўм почта харажати; республика бюджетига 648.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор асосида ижро варақалар берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари: Ҳ.Турсунов Л.Абдуллаев