← Назад
Решение #2843661 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 535 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 148 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 434 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судъя: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***** раислигида,
М.Рузметова котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ибрагимов (2025 йил 27
мартдаги 667/01-17-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
С.Дурдиев (2025 йил 01 ноябрь кунги 35-сонли ишончномага асосан) ҳамда
Урганч шаҳар прокурорининг ёрдамчиси А.Раджапбоевларнинг иштирокида
даъвогар *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундириш, жавобгар «*****»
масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар *****га нисбатан тарафлар
ўртасида
*****йилда
тузилган
*****олди-сотди
шартномасини
ўзгартиришни ва ушбу шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган тўлов
графиигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг *****йилдаги ПФ135-сонли Фармонига мувофиқлаштириб, ер участкасини сотиб олиш
қийматини 5 йил давомида ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага
Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти ва ҳуқуқига ўзгартириб бериш тўғрисида қарши даъвоси бўйича
ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*****» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)га нисбатан *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шунингдек, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамияти судга
қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар *****га нисбатан
тарафлар ўртасида *****йилда тузилган *****олди-сотди шартномасини
ўзгартиришни ва ушбу шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган тўлов
графиигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг *****йилдаги ПФ135-сонли Фармонига мувофиқлаштириб, ер участкасини сотиб олиш
қийматини 5 йил давомида ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага
Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти ва ҳуқуқига ўзгартириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогарнинг вакили даъво талабларини қўллаб
қувватлаб, жавобгарлар бир йилдан ошиқ вақт мобайнида пул
тўламаганликларини маълум қилиб, дастлабки даъвони қаноатлантириб
беришни, жавобгарнинг қарши даъвосини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
молиявий аҳволлари қийинлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъвосини
рад қилиб, қарши даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этагн прокурор дастлабки даъвони
қаноатлантиришни ва қарши даъвони рад қилиш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар тараф вакилларининг
тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра дастлабки даъвони
қисман қаноатлантиришни, жавобгар тарафнинг қарши даъвосини кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари мулк ижараси шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра,
мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ
эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш
учун топшириш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** (Сотувчи) ва «*****»
масъулияти чекланган жамияти (Сотиб олувчи) ўртасида 2024 йил
**********сонли шартномаси тузилган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг
Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали
аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва
танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Электрон-онлайн
аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан 2024 йил *****куни ўтказилган
электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида 2024 йил *****куни
имзоланган *****-сонли баённомага асосан *****, *****-лотда жойлашган
умумий майдони ***** гектар бўлган ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида
жавобгарга сотилган.
Жавобгар эса аукцион ғолиби сифатида ушбу ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар
бажарилиб, жавобгарга ер участкаси топширилган.
Тарафлар ўртасидаги *****сонли шартноманинг 3-бўлимида ер
участкасини сотиб олиш баҳоси 1*****сўмни ташкил этиши, аукционда
иштирок этиш учун олдиндан тўланган *****сўмни чегирган ҳолда, қолган
*****сўмни харидор ўн икки ой давомида ҳар ойда 1-12 оралиқ тўлов
сифатида тўлаб бориш мажбурияти белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йил майдан 2025 йил ***** ойлари
учун жами *****сўм тўловлар амалга оширилмаган ва натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликларни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг
жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва
жавобсиз қолдирилган.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ва ушбу қисм
юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 6.3-бандига асосан *****сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260, 262-моддасига
кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 6.3-бандида, мазкур шартноманинг 3.2-бандига
мувофиқ харидор сотиб олиш тўловларини ўз вақтида тўламаган тақдирда
харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган
тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин “Ер участкаси” учун тўланиши
лозим бўлган қийматнинг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
сотувчига пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 3*****моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун
ҳисобланган пеня ундириш талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида
ундириш чораларини кўрмасдан, пеня суммасининг кўпайишига сабаб
бўлганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан
*****сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу
қисм юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Бундан ташқари, жавобгар даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим
этиб, даъвогар *****га нисбатан тарафлар ўртасида *****йилда тузилган
*****олди-сотди шартномасини ўзгартиришни ва ушбу шартноманинг 3.2бандида кўрсатилган тўлов графиигини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг *****йилдаги ПФ-135-сонли Фармонига мувофиқлаштириб,
ер участкасини сотиб олиш қийматини 5 йил давомида ҳар ойда тенг
улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкининг асосий ставкасида фоиз
ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти ва ҳуқуқига ўзгартириб
беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги
низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб
шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан
сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига
асосан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун
ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб
келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда
кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай
муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Бироқ, жавобгар қарши даъво бўйича таклиф берган бўлсада,
шартноманинг қайси банди қандай ўзгариши кераклиги, шунингдек
ўзгартириш киритиш лозим бўлган шартнома лойиҳасини тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 5-бандига биноан даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Шунга кўра, суд жавобгарнинг даъвогарга нисбатан берган қарши
тарафлар ўртасидаги *****сонли олди-сотди шартномасига ўзгартириш
киритиш тўғрисидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур Кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига *****сўм асосий қарз,
*****сўм пеня ва ***** сўм почта харажатини ундиришни,дастлабки даъво
бўйича
жавобгардан Республика бюджетига *****сўм давлат божи
ундиришни, жавобгарнинг қарши даъвосини кўрмасдан қолдириб, олдиндан
тўланган давлат божи ва почта харажатини жавобгар тараф зиммасида
қолдиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 160, 161, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг дастлабки даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан ***** фойдасига *****сўм
асосий қарз, *****сўм пеня ва *****сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига
*****сўм давлат божи ундирилсин.
«*****» масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан тўланган давлат божи ва почта харажати
жавобгар зиммасида қолдирилсин ва тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор
протест келтиришга ҳақли.
Судья
*****