Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4708 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение QIZILQUMSEMENT Ответчик / Подсудимый QUYTOSH KONI
Source ID 01c53da6-9c24-4459-8221-810e43f29268 Claim ID PDF Hash 64857cad8b3f647a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ФК 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ИПКнинг 12-моддаси зР ИПК 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
зР ФК 444-моддаси зР ФК 444 law
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
зР ФКнинг 261-моддаси зР ФК 261 law
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
зР ИПК 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4708-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 20 ноябрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “QIZILQUMSEMENT” АЖ манфаатида жавобгар “QUYTOSH KONI” МЧЖ ҳисобидан 260 600 000 сўм асосий қарз, 36 484 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар вакилларининг иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “QIZILQUMSEMENT” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “QUYTOSH KONI” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 260 600 000 сўм асосий қарз, 36 484 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Палата судга даъво аризаси тақдим этганда, даъвогар эса ўз аризасига асосан мазкур иқтисодий ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган. Суд, тарафларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини ҳамда Палата ва даъвогарнинг ишни уларни иштирокисиз кўриб чиқиши ҳақидаги илтимосномаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 127, 128 ва 170-моддаларига асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ЎзР ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиқган. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 11 октябрда умумий қиймати 6 000 000 000 сўмни ташкил этадиган 25БЖ-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган бўлиб, унинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи (жавобгар) мазкур шартномада қайд этилган темир таркибли руда “охра” маҳсулотини (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) сотиб олувчи (даъвогар)га етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиш ва улар учун шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, ҳар бир жўнатилган партия маҳсулоти учун 100 % олдиндан тўлов амалга ошириш белгиланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан 02.04.2024 йилдан 24.06.2024 йилгача бўлган вақт оралиғида жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 2 800 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан 29.07.2024 йилга қадар жами 2 539 400 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Қолган 260 600 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қолган 260 600 000 сўмлик маҳсулотни етказиб берилиши юзасидан йўллаган 14.08.2025 йилдаги 01-16/987-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга 27.08.2025 йилдаги 01-16/1034сонли талабнома билан мурожаат қилиб, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган 260 600 000 сўмлик маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини билдирган ва олдиндан тўланган 260 600 000 сўм авансни қайтариш ва 36 484 000 сўм неустойкани тўлашни сўраган. Бироқ, ушбу талабнома ҳам жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида жавобгардан 260 600 000 сўм асосий қарз ва 36 484 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгар томонидан шартномада қайд этилган маҳсулотни етказиб берилиши учун жавобгарнинг ҳисоб рақамига тўлов топшириқномаларига асосан жами 2 800 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йилнинг 22 апрелдаги 70-сонли, 30 апрелдаги 71-сонли, 15 майдаги 77-сонли, 31 майдаги 80-сонли, 21 июндаги 85-сонли, 28 июндаги 88-сонли, 29 июлдаги 95-сонли хисоб-фактураларга асосан жами 2 539 400 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Оқибатда 260 600 000 сўм маҳсулот жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилмай қолган. ЎзР ФК 444-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи, товар етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли. Товар етказиб берувчи билдириш хатини олгунча етказиб берилган товарларни сотиб олувчи қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга 2025 йил 27 августдаги 01-16/1034-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган 260 600 000 сўмлик маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини билдирган ва олдиндан тўланган 260 600 000 сўм авансни қайтаришни ва 36 484 000 сўм неустойкани тўлашни сўраган. Бироқ ушбу талабнома ҳам жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 260 600 000 сўм асосий қарз вужудга келган. шбу қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Жавобгарнинг даъвогар олдида 260 600 000 сўм асосий қарздорлигининг мавжудлиги ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ҳисоб-фактуралар ва таққослаш далолатномалари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 260 600 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб хисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмай, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ҳамда пул маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли жавобгардан 36 484 000 сўм жарима ундириш талаби қўйилган. ЎзР ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Шартноманинг 4.1-бандида маҳсулот етказиб бериш сотиб олувчининг буюртмасига асосан етказиб берувчи томонидан 5 кун ичида амалга оширилиши, 4.2-бандида ушбу шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган муддатларда маҳсулот етказиб берилмаган тақдирда, етказиб берувчи сотиб олувчига олдиндан тўланган аванс пул маблағларини пулни 3 кун ичида қайтариши ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш стафкаси асосида бошқа шахсларнинг маблағларидан фойдаланганлик учун жарима тўлаши шартлиги белгиланган. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг жарима ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд, тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 36 484 000 сўм жарима миқдорини 5 107 760 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ЎзР ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 261, 333, 437, 449-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 72, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “QUYTOSH KONI” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар “QIZILQUMSEMENT” АЖ фойдасига 260 600 000 сўм асосий қарз, 5 107 760 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 5 941 680 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров