Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/3099 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Истиқлол деҳқон бозори Ответчик / Подсудимый
Source ID 1fc6a8fa-3892-4605-a108-6b143022cbe6 Claim ID PDF Hash ce9e5f4a8ccac923... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2301/3099-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Турсунов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти ва Яккабоғ туман прокуратураси томонидан келтирилган кассация протести бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар вакили Б.Одилов (ишончномага асосан), жавобгар вакиллари Т.Нурматов ва О.Шукуров (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Истиқлол деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Яккабоғ ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 62.305.200 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 4 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация шикоятида ва кассация протестида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома тузмасдан, уни ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили кассация шикояти ва кассация протестида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протести ва кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти ва кассация протестини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти ва кассация протестини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати шикоятда ва протестда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти ва кассация протестини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 30 мартда 16-сонли олди-сотди шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ “сотувчи” (даъвогар) уруғлик картошка маҳсулотини “харидор” (жавобгар)га етказиб бериш, “харидор” эса бу товарларни қабул қилиб олгандан сўнг 3 ой ичида етказиб берувчининг банкдаги ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2023 йил 10 апрелдаги 18-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан қиймати жами 62.305.200 сўм бўлган маҳсулот етказиб берган, жавобгар эса етказиб берилган 3 маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаган, натижада жавобгар 62.305.200 сўм қарздорликка йўл қўйган, даъвогарнинг қарзни бартараф этиш борасидаги талабномаси ижросиз қолдирилган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Жавобгарнинг 62.305.200 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома, ишончнома, ҳисобварақ-фактура ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, тарафлар шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб маҳсулотлар етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда маҳсулотни давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан етказиб берилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикояти ва кассация пртестида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва 4 эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва 5 (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти ва кассация протестини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Бюджет кодексининг 122-моддасини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти ва Яккабоғ туман прокуратураси томонидан келтирилган кассация протести тўлиқ қаноатлантирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 4 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Истиқлол деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Истиқлол деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 1.246.104 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Истиқлол деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 623.052 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Истиқлол деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Яккабоғ туман прокуратураси фойдасига кассация шикояти ва кассация протести учун олдиндан тўланган жами 82.400 сўм почта харажати ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2024 йил 5 февралда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Судьялар Д.Рахимов М.Бозоров О.Қурбонов