Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9252 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S hibj nS itmur d v Ответчик / Подсудимый NBA SERVIS
Source ID 2e0c8639-1f06-4b08-8d9d-a3070afc3845 Claim ID PDF Hash f7ccfec0ad5c3680... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9252-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "S hibj nS itmur d v" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "NBA SERVIS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 115 918 600 сўм асосий қарз, 68 391 915 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили A.Азизов (2025 йил 22 октябрдаги 22/25-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "S hibj n-S itmur d v" масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "NBA SERVIS" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 115 918 600 сўм асосий қарз, 68 391 915 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига иштирок этмади. Вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 16 сентябрда 1/2024-сонли объектларга қурилиш материаллари етказиб бериш тўғрисида шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 150 000 000 сўмни ташкил этган. Шартномага асосан даъвогар 2024 йил 30 сентябрдаги 26-сонли ҳисобфактурага асосан 115 918 600 сўмлик махсулот етказиб берилган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида шартномаларнинг тегишли бандларига кўра, жавобгардан 68 391 915 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 5.5-бандига кўра, етказиб берувчи даъвогар томонидан етказиб берилган қурилиш материаллари учун тўланиши лозим бўлган тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда ушбу тўловнинг ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов куни учун 0,4 фоизи миқдорида, лекин тўланиши лозим бўлган маблағларнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик пленуми томонидан 2007 йил 15 июнда қабул қилинган “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 1-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ундирилиши лозим бўлган асосли ҳисобланган пеня миқдорини 17 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 115 918 600 сўм асосий қарз, 17 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 3 686 210, 3 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 237, 333, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "NBA SERVIS" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "S hibj n-S itmur d v" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 115 918 600 асосий қарз, 17 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "NBA SERVIS" масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ҳисобига 3 686 210, 3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов