Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8248 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0003f316-1d2c-4908-849b-5dfe79ab05f4 Claim ID PDF Hash f40db4e70b239176... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 110-моддаси нинг 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** хусусий корхонасини жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан 12 111 000 сўм асосий қарз, 6 055 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (2025 йил 28 октябрдаги 1/29-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** хусусий корхонаси (бундан бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан томонлар ўртасида 2024 йил 06 январда тузилган нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги 51-сонли шартномага асосан етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун 12 111 000 сўм асосий қарз, 6 055 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда суд томонидан аниқланган ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2401/****-сонли иш бўйича жавобгар банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Суднинг 2025 йил 30 июндаги ажрими билан тугатишга доир иш юритиш тугатилиб, жавобгар Норин туман давлат хизматлари Марказининг 2025 йил 1 июлдаги маълумотномасига асосан давлат реестридан чиқарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 110-моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрида” Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига мувофиқ, агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса, тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Даъвогар мазкур даъво аризаси учун қонунда белгиланган 412 000 сўм давлат божи тўлаш ўрнига 824 000 сўм давлат божи тўлаган. Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва мазкур иш бўйича тўланган 824 000 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни, 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 4-1602-2501/****-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво аризаси учун тўланган жами 824 000 сўм давлат божини бюджетдан **** хусусий корхонасига қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. **** хусусий корхонаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****