← Назад
Решение #2843691 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
4-1501-2503/20483-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Д.Сотволдиев (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ААААААААнинг
жавобгар ББББББББББ МЧЖга нисбатан қўлланилган 123 600 000 сўм жаримани
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АААААААА (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, ББББББББББ МЧЖ (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га 26.09.2025 йилдаги 05-33/22695-сонли қарор билан қўлланилган
123 600 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар лицензия
талабларига риоя қилмаганлиги учун унга нисбатан молиявий жарима
ҳисобланганлигини, жавобгар ушбу жаримани ихтиёрий тўламаганлиги сабабли
судга ариза билан мурожаат этганликларини баён қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суднинг суд мажлиси
ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига
юборилган. Шу сабабли жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, суд мажлисини унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан
аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ББББББББББ МЧЖга тиббий фаолиятни амалга
ошириш учун 2023 йил 25 июлда лицензия реестри бўйича тартиб рақами L29081620 бўлган лицензия берилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакилни 2025 йил 15 сентябрда хабардор қилган ҳолда
Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 16.09.2025 йилдаги 178-сонли
буйруғи асосида жавобгар ББББББББББ МЧЖда 2025 йилнинг 17-25-сентябрь
кунлари текширув ўтказилган.
Текшириш жараёнида ББББББББББ МЧЖ юз-жағ хирургияси ихтисослиги
бўйича тиббий фаолиятга лицензия олмасдан туриб, фуқаро Н.Комиловага тиббий
хизмат кўрсатганлиги (беморда икки томонлама “Блефаропластика” операциясидан
кейинги чандиқларни ва икки томонлама қулоқ сурпаси орти ва пасти соҳаларида
чандиқларни бартараф этиш операцияси ўтказилганлиги) ҳолати аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб таомиллари тўғрисида”ги 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли Қонуни
(кейинги ўринларда “Қонун” деб юритилади) 1-иловаси билан “Амалга ошириш
учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари” рўйхати
тасдиқланган. Ушбу рўйхатнинг 25-бандида тиббий фаолият лицензияланадиган
фаолият тури эканлиги, тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий
2
ихтисосликлар турлари лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури эканлиги
белгилаб қўйилган. Юз-жағ хирургияси ихтисослиги лицензияланадиган тиббий
фаолиятнинг кичик тури бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги
80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низомнинг 2-бандида
амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият турлари
юқоридаги Қонун билан белгиланганлиги, амалга оширилиши учун лицензия олиш
талаб қилинадиган фаолият турлари билан лицензия олмасдан шуғулланиш
тақиқланганлиги кўрсатилган.
Жавобгар ББББББББББ МЧЖ юз-жағ хирургияси ихтисослиги бўйича
тиббий фаолиятга лицензия олмасдан туриб, фуқаро Н.Комиловага тиббий хизмат
кўрсатган.
Қонуннинг 52-54-моддаларида фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик
учун юридик ва жисмоний шахсларга жарима солиш белгиланганлиги боис,
ААААААААнинг
26.09.2025
йилдаги
05-33/22695-сонли қарори билан жавобгарга 123 600 000 сўм жарима қўлланилган.
Жавобгар томонидан ушбу жарима суммаси ихтиёрий тўланмаганлиги
сабабли аризачи судга мурожаат қилган.
Шунингдек, жавобгарга берилган L-29081620 бўлган лицензияни бекор
қилиш тўғрисида судга мурожаат қилинган ҳамда суднинг 05.11.2025 йилдаги
4-1501-2502/20145-сонли ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Аризачининг жавобгар ҳисобидан ушбу 123 600 000 сўм жарима суммасини
ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлганлиги боис, суд уни қаноатлантирилиши
лозим топади.
Бинобарин, суд аризани қаноатлантириб, жавобгар ББББББББББ МЧЖдан
123 600 000 сўм жарима суммасини ундиришни, ИПК 118-моддаси талабларига
кўра суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 216, 221, 222-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р
Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББББББББ МЧЖдан 123 600 000 сўм жарима суммаси ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин. Жарима суммаси ААААААААнинг Молия
вазирлиги Ғазначилигидаги Х.Р:4001 1086 0262 7770 7610 0054 001, СТИР:
200 935 974, Банк коди: 00014 шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказилсин.
Жавобгар ББББББББББ МЧЖдан 2 472 000 сўм давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартиб ва муддатда шу
суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов