← Назад
Решение #2843696 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 237 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекс | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил 20 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ромитан тумани 4-2006-2501/4901-сонли иш
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судъяси Н.Зоиров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, тарафлар вакиллари
иштирокисиз, даъвогар – “Бухоро вилоят ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти, жавобгар – "B ’st n N z r" МЧЖдан
21.793.894 сўм асосий қарз, 10.177.527 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ, суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Бухоро вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
ва "B ’st n N z r" МЧЖ ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти” ҳақида шартнома имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар ёки “Корхона”
“Истеъмолчи”га тармоқлари орқали электр энергиясини етазиб бериши,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилган энергия ҳаққини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга тарафлар ўртасидаги
келишувнинг 2.1-бандига асосан электр энергия етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандига кўра жавобгар ва даъвогар истеъмол
қилинган энергия ҳақи бўйича ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиши ва ўз вақтида
тўлаш мажбурияти белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият бир томонлама бажарилмасдан келган. Истеъмол қилинган энергия
ҳаққи тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мувофиқ, бундан шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муоамала
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Бир томонлама тасдиқланган 2025 йил 1 октябрь ҳолатидаги
солиштирма далолатномадан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
дебиторлик қарздорлиги мавжуд.
Ҳосил бўлган қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида талабнома
билан мурожаат қилган бўлишига қарамасдан, талабнома ижроси оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, даъвогар ҳосил бўлган қарздорликни ундириш ҳақида судга
мурожаат қилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, даъвогар судга илтимоснома ва маълумотнома тақдим этиб, суд
муҳокамасини ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек
жавобгар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза
тақдим этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасини қўллаб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси
биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 468-моддасига кўра
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олиши
кўрсатилган.
Иш суд мажлисида кўрилаётган кунда жавобгар даъво талабининг
асосий қарз қисми бўйича тўловни амалга оширмаган. Ушбу ҳолат даъвогар
томонидан судга тақдим этган маълумотномаси билан тасдиқланган.
Шунга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабининг асосий қарз қисмини
тўлиқ, яъни 21.793.894 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар, тарафлар ўртасидаги шартноманинг
3.12-бандига асосан жавобгардан 10.177.527 сўм миқдорида пеня ҳам
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик, ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2 ва 4-бандларида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилаши шартлиги,
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги
тушунтирилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.6-бандида олдиндан 100 фоиз
тўловларсиз товарларни етказиб бермаслик ваколати даъвогар бўлсада, ушбу
ваколатидан фойдаланмасдан, маҳсулотлар етказиб берган.
Шунингдек, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандида пенянинг
миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган бўлиши лозимлиги
белгиланган.
Шунга асосан суд, даъвонинг пеня талабини тарафларнинг мулкий
манфаатларини инобатга олиб 5.000.000 сўмгача камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р
қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "B ’st n N z r" МЧЖдан даъвогар “Бухоро вилоят ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 21.793.894
сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар - "B ’st n N z r" МЧЖдан Республика бюджетига 639.428,42
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалар
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров
2025 йил 20 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Ромитан тумани 4-2006-2501/4901-сонли иш
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судъяси Н.Зоиров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, тарафлар вакиллари
иштирокисиз, даъвогар – “Бухоро вилоят ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти, жавобгар – "B ’st n N z r" МЧЖдан
21.793.894 сўм асосий қарз, 10.177.527 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ, суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р
қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "B ’st n N z r" МЧЖдан даъвогар “Бухоро вилоят ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 21.793.894
сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар - "B ’st n N z r" МЧЖдан Республика бюджетига 639.428,42
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалар
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Бухоро вилоят судига шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров