← Назад
Решение #2843712 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2630-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи- “If d gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасининг, қарздор- “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган
жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш
тўғрисидаги аризасини, аризачи вакили- С.Ғофуров (ишончнома асосида), қарздор
вакили- О.Махмудов (ишончнома асосида), қарздор муваққат бошқарувчисиС.Назаркуловнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
“If d gr kim him ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий судига аризаси билан мурожаат қилиб, “S hib m d
b r k si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “қарздор” деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан қарздор жамиятга нисбатан кузатув таомили
қўлланилган, муваққат бошқарувчи этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси
Назаркулов Санжар Бегижонович тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида
қарздорнинг корхона олдида 1 787 419 324,12 сўм қарздорлиги мавжудлигини,
ушбу қарздорлик тўғрисида Наманган туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув
қарори мавжудлигини, қарздор томонидан қарздорлик бўйича тўловлар бугунги
кунгача ҳам амалга оширилмаганлигини билдириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида қарздор вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида
аризачининг олдидаги тўловларни тўлаб беришини, аризачи олдидаги
қарздорликларни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, кластернинг 5 000 га
ерлари, техникалари мавжудлигини, ҳозирги кунда кластерда жами 2 500 нафар
ишчилар фаолият олиб бораётганлигини, жамият йирик, пахта тўқимачиликка
ихтисослашган кластер корхона эканлигини, тўловга қобилияти борлигини
маълум қилиб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор муваққат бошқарувчи С.Назаркулов
2025 йил 17 ноябрдаги №25/30/27-сонли кузатув натижалари бўйича амалга
оширилган ишлар юзасидан ҳисоботини мазмунини ўқиб эшиттириб, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 сентябрдаги 4-1705-2501/2630сонли ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб таомили
тайинланганлигини,
кузатув
ишлари
олиб
борилганлигини,
қарздор
кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги эълон “Биржа”
газетасининг 2025 йил 7 октябрдаги №80(3274)-сонида нашр этилганлигини,
тегишли ташкилотларга қарздорнинг мулкларини аниқлаш мақсадида алоқа хатлар
билан мурожаат қилинганлигини, унга кўра, қарздорнинг номида жами 156 дона
қишлоқ хўжалик техникалари, шундан 36 дона тракторлар, 4 дона дон ўриш
комбайнлари, 21 дона трактор тиркамаси, 22 дона култиватор, 8 дона пуркагичлар,
21 дона чуқур юмшатгичлар, 2 дона фронтал юклагчилар, 11 дона айланма
омочлар, 31 дона пневматик чигит экиш сеялкалари мавжудлиги, қимматли
қоғозлар бозори Ягона дастурий техник мажмуасида АТИБ “Ипотекабанк”ни
55.478.280 дона оддий акциялари мавжудлиги, қарздорни Қўрғонтепа тумани,
Нурли ёғду МФЙ, Ат-Термизий кўчаси, 122-манзилда жойлашган Ип йигирув ва
тўқимачилик корхонаси бино-иншоотлари Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи
15.09.2015 йил кунги 982-сонли Давлат ордерига асосан тегишли бўлиб
17:14:01:01:05:0550 кадастр рақами билан кўчмас мулклари мавжудлигини,
Избоскан тумани Тўрткўл МФЙ, А.Навоий кўчаси 110 уйда жойлашган
17:07:05:01:1351 кадастр рақамли нотурар бино 14.09.2021 йил 1703220/РА2145332 тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинганлигини, Избоскан тумани
Юқори хосил махалласида жойлашган 17:07:02:01:02:0563 кадастр рақамли
нотурар бино мойгир пахта қабул қилиш маскани бино ва иншоотлари
12.07.2019 йилдаги кўчмас мулкни олди сотди шартномасига асосан “S hib m d
b r k si” МЧЖга тегишли бўлиб 11.04.2022 йилда кадастр паспорти
шакллантирилганлигини, лекин давлат рўйхатига олинмаганлигини, Избоскан
тумани Марказ махалласи Фидокор кўчасида жойлашган 17:07:10:01:07:0812
кадастр рақамли нотурар бино мойгир пахта қабул қилиш маскани бино ва
иншоотлари 12.07.2019 йилдаги кўчмас мулкни олди сотди шартномасига асосан
“S hib m d b r k si” МЧЖга тегишли бўлиб 11.04.2022 йилда кадастр паспорти
шакллантирилганлигини, лекин давлат рўйхатига олинмаганлигини, кластерни
01.01.2025 йил ҳолатига жами бўлиб 697 625 145 734 сўмлик асосий воситалари
борлиги, 37 146 164 304 сўм миқдорида дебитор қарздорликлари мавжудлигини,
кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун маблағлар борлигини, солиқ
органларига топширилган ва солиқ органлари томонидан электрон шаклда тақдим
этилган охирги 2023 йил якуни билан Молиявий натижалар ҳисоботи таҳлил
қилинганда 208 610 840 сўм фойда билан якунлаганлигини, 2025 йил 01 январь
ҳолатига бўлган дебиторлик ҳамда кредиторлик ҳақдорликлари ўрганилганда,
52 та молиявий алоқа қилган корхоналардан жами 12 164 705 000 сўм ҳақдорлиги
мавжудлигини, 207 та етказиб берувчи корхоналар ва банкдан жами
628 105 274 000 сўм қарздорликлари мавжудлигини, шунингдек корхонада
хозирги кунда 2 500 дан ортиқ ишчи хизматчилар ишлаётганлигини маълум қилиб,
қарздорни банкрот деб топиш мақсадга мувофиқ эмаслигини, бу тўғридаги
таклифларни тақдим этганлигини маълум қилиб, қарздорни тўловга қобилиятини,
фаолиятини тиклаш мумкинлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб, кузатув ҳисоботини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига ва муваққат бошқарувчининг 2025 йил 17 ноябрдаги
№25/30/27-сонли ҳисоботида, аризачи ва қарздор ўртасида 2022 йил 5 августда
№М-295-сонли, 2023 йил 5 апрелда №М-139-сонли олди-сотди шартномалар
тузилган.
Шартномага асосан аризачи қарздорга ўсимликларни ҳимоя қилиш
воситаларини етказиб берган.
Ушбу ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб берилганлиги ва ушбу
етказиб
берилган
ўсимликларни
ҳимоя
қилиш
воситалари
учун
1 787 419 324,12 сўм қарздорликнинг мавжудлиги Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 18 октябрдаги 4-1601-2302/5266-сонли ҳал қилув
қарори билан ўз исботини топган.
Аризачи, ўз аризасида қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги важлари билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат қилган.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг (матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига асосан, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса
олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки)
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Суднинг 2025 йил 27 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан
банкротлик иш қўзғатилган ҳамда кузатув таомили жорий қилинган. Жамиятнинг
муваққат бошқарувчиси этиб Назаркулов Санжар Бегижонович тайинланган.
“S hib m d b r k si” МЧЖ Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ҳузуридаги
Тадбиркорларни рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 2011 йил 5 апрелда
№3682-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган.
Жамиятнинг асосий фаолияти, Пахта толаларни тайёрлаш ва йигириш,
сақлаш ва сотиш (тараш, пилталаш, қайта ўраш, ярим махсулотлар ишлаб чиқариш
ҳисобланади.
Жамиятнинг устав капитали 7 425 138 159 сўмни ташкил этади.
Жамият таъсисчилари: Абдулхашимов Файзулло Насибилло ўғли –
2.500.000.000 сўм -33,67 фоиз, Нуруллаев Сардорбек Ахмадулло ўғли –
2.458.438.159 сўм -33,11 фоиз, Абдулхошимов Абдуқуддус Абдуллох ўғли –
2.466.700.000 сўм -33,22 фоиз улушга эга.
Жамиятнинг раҳбари Болтабаев Санжарбек Сабирович ҳисобланади.
Қарздор Давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида 301934854
СТИР асосида рўйхатдан ўтган, юридик манзил, Ўзбекисон Республикаси,
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўрғонтепа шаҳри, А.Жомий МФЙ, АтТермизий кўчаси белгиланган.
Қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги
эълон “Биржа” газетасининг 2025 йил 7 октябрдаги №80(3274)-сонида чоп этилган
ва барча кредиторлар йиғилишдан хабардор этилган.
Кредиторлар реестри қуйидагича шакиллантирилган:
- аризачи “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси 1 787 452 324 сўм, кредитор АТИБ “I t k b nk”
Андижон филиали 554 012 669 612 сўм жами 555 800 121 936 сўм;
- аризачи “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси жами 1 787 452 324 сўм, овоз миқдори 0,3 фоиз;
- кредитор АТИБ “I t k b nk” жами 554 012 669 612 сўм, овоз миқдори
99,7 фоиз овоз билан ҳақдорлик белгиланган.
Муваққат бошқарувчи томонидан ташкилотларга, шунингдек хўжалик
алоқалари юритилган корхона ва ташкилотларга мурожаат қилиниб, қарздорга
нисбатан кузатув жорий этилганлиги тўғрисида эълон нашр эттириш, қарздорнинг
охирги баланси ва охирги текширилганлиги тўғрисидаги далолатнома, ҳисобварақлари ҳолати ва қарзлари, мол-мулклари, техникалари, транспорт воситалари,
ижро ишлари тўғрисида маълумотлар сўралган.
Сўровларга асосан, Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарияси Давлат
корхонасининг 21.10.2025 йилдаги, № 02/12-1-5758-сонли жавоб хати билан
кластернинг номида қимматли қоғозлар бозори Ягона дастурий техник
мажмуасида АТИБ “I t k b nk”ни 55.478.280 дона оддий акциялари мавжудлиги
маълум этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хузуридаги
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят бошқармаси,
Қўрғонтепа туман филиали раҳбарининг 15.10.2025 йилдаги, №01-01-2488-сонли
жавоб хати билан “S hib m d b r k si” МЧЖни номида Қўрғонтепа тумани,
Нурли ёғду МФЙ, Ат Термизий кўчаси 122-уйда жойлашган 17:14:01:01:05:0550
кадастр рақамли нотурар бино иншоотлар 1703220/А2145332 тартиб рақам билан
давлат рўйхатига олинганлиги, ушбу объектга чеклов ҳамда таъқиқлар
мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хузуридаги
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Андижон вилоят
бошқармасининг 03.11.2025 йилдаги, №01-17-7882 жавоб хати билан кластер
МЧЖ номида Қўрғонтепа тумани, Нурли ёғду МФЙ, Ат Термизий кўчаси 122уйда жойлашган 17:14:01:01:05:0550 кадастр рақамли нотурар бино иншоотлар
1703220/А2145332 тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинганлиги, ушбу
объектга чеклов хамда тақиқлар мавжудлиги,
-Избоскан тумани Тўрткўл МФЙ, А.Навоий кўчаси 110-уйда жойлашган
17:07:05:01:1351 кадастр рақамли нотурар бино 14.09.2021 йил 1703220/РА2145332 тартиб рақам билан давлат рўйхатига олинган, ушбу объектга чеклов
ҳамда тақиқлар мавжудлиги,
- Избоскан тумани Юқори хосил махалласида жойлашган 17:07:02:01:02:0563
кадастр рақамли нотурар бино мойгир пахта қабул қилиш маскани бино ва
иншоотлари 12.07.2019 йилдаги кўчмас мулкни олди сотди шартномасига асосан
“S hib m d b r k si” МЧЖга тегишли бўлиб 11.04.2022 йилда кадастр паспорти
шакллантирилган, лекин давлат рўйхатига олинмаган, ушбу объектга чеклов ҳамда
тақиқлар мавжудлиги,
-Избоскан тумани Марказ махалласи Фидокор кўчасида жойлашган
17:07:10:01:07:0812 кадастр рақамли нотурар бино мойгир пахта қабул қилиш
маскани бино ва иншоотлари 12.07.2019 йилдаги кўчмас мулкни олди сотди
шартномасига асосан “S hib
m d b r k si” МЧЖга тегишли бўлиб
11.04.2022 йилда кадастр паспорти шакллантирилган, лекин давлат рўйхатига
олинмаган, ушбу объектга чеклов ҳамда таъқиқлар мавжудлиги баён этилган.
Андижон вилоят ИИБ ЖХХБ 2-ТРЎ ва ИОБ бошлиғи катта лейтенант
А.И.Абдужабборовнинг 11.11.2025 йилдаги № 7/8-2-172 сонли жавоб хатида
жамиятнинг номида автотранспорт воситалари мавжуд эмаслиги маълум
қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлимининг 03.11.2025 йилдаги
№10-883-25-сонли жавоб хатига кўра, МИБ Қўрғонтепа туман бўлими иш
юритувида қарздорга тегишли бўлган 552 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, унга
кўра жамиятнинг жами 78 млрд 091,1 млн сўмлик ижро ҳужжатлари мавжудлиги
баён этилган.
Андижон вилоят солиқ бошқармаси томонидан солиқ қарздорлиги тўғрисида
солиштирма далолатномаси ва охирги бухгалтерия баланси, якуний ҳисоботлари
электрон шаклда тақдим этилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали
22.10.2025 йилдаги, №2080-сонли жавоб хати билан “S hib m d b r k si” МЧЖни
01.11.2025 йил ҳолатига 8.436.973.656 сўм фойдаланилган электр энергиядан
қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган.
Андижон вилоят Божхона бошқармаси 09.10.2025 йилдаги, № 3/8-25-6400сонли алоқа хати билан “S hib m d b r k si” МЧЖга Андижон вилояти божхона
бошқармаси томонидан 7 000 000 000,00 сўм божхона тўловларини бўлиб-бўлиб
тўлаш имконияти тақдим этилган бўлиб, 09.01.2024 йил ҳолатига божхона
тўловларидан 4 101 087 897 сўм ўз вақтида тўланмаган қарздорлиги мавжудлигини
маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят, Избоскан туман бўлими
“S hib m d b r k si” МЧЖ номида жами 156 дона қишлоқ хўжалик техникалари,
шундан 36 дона тракторлар, 4 дона дон ўриш комбайнлари, 21 дона трактор
тиркамаси, 22 дона култиватор, 8 дона пуркагичлар, 21 дона чуқур юмшатгичлар,
2 дона фронтал юклагчилар, 11 дона айланма омочлар, 31 дона пневматик чигит
экиш сеялкалари мавжудлиги тўғрисида маълумотларни тақдим қилган.
АТИБ “I t k b nk” Андижон филиали “S hib m d b r k si” МЧЖнинг
2025 йил 17 ноябрь кундаги №7-2.1.1/30093-сонли хати билан “S hib m d
b r k si” МЧЖни жами 11 дона кредит шартномаларига асосан АТИБ
“I t k b nk” Андижон филиалидан жами 554 012 669 612 сўм қарздорлиги
борлиги ва ушбу 554 012 669 612 сўм қарздорлик миқдорида “S hib m d b r k si”
МЧЖни кредиторлар талаблари реестрига қўшиш бўйича хат тақдим этган.
Шунингдек, муваққат бошқарувчисининг 2025 йил 17 ноябрдаги №25/30/27сонли ҳисоботига кўра, муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг
кредиторлар
олдидаги
тўлов
қобилияти
даражасини
тавсифлайдиган
кўрсаткичлари аниқланган. Унга кўра қарздорнинг кредиторлар олдидаги тўлов
қобилияти даражасини тавсифлайдиган кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
а) Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлари билан
таъминланганлиги;
б) Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан
таъминланганлиги;
в) соф активлар миқдори.
Соф актив аниқлаш формуласи:
Соф актив = Жами актив - Жами мажбуриятлари = 489.739.855 - 478.022.702
= 11.717.153
Жамиятнинг соф активини қиймати тақдим этилган баланс ҳисоботи бўйича 11.717.153 минг сўмни ташкил этади.
Жамиятнинг тўловга қобилиятлик коэффициенти қуйидаги кўринишга эга:
Тўловга қобилиятсизлик (қоплаш) коэффициенти нафақат дебиторлар билан
ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти
билан, балки бошқа моддий айланма маблағлар элементлари шароитида
баҳоланувчи корхонанинг тўловга қобилиятлигини кўрсатади. Коэффициентнинг
камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайиши ҳақида хабар беради.
Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: (Тўловга қобилиятлик
коэффиценти)
Жорий активлар
А2
Тқк = -------------------------------- = --------------Жорий мажбуриятлар
П2-ДО
(А2-390-сатр) (П2- мажбуриятлар 770-сатр) (ДО-узоқ муддатли мажбуриятлар
490-сатр бухгалтерия баланси). Ушбу кўрсаткич 1,25 коэффициентдан кам бўлган
холларда жамиятнинг тўлов қобилияти етарли эмас деб хисобланади.
368.848.380
Тқк= ----------------------------------- = 4.92
478.022.702 – 403.067.663
Демак жамият тўловга қобилиятлилиги етарли миқдорда ҳисобланади.
Қарздор ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти.
Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий
мустаҳкамлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларининг нисбати учун
зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағларининг мавжудлигидан далолат
беради. Ушбу коэффициент ўз маблағлари ва асосий маблағларнинг ҳақиқатдаги
қиймати ва бошқа айланмадандан ташқари активлар ҳажмининг корхонада мавжуд
ишлаб чиқариш захиралари, тугатилмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул
маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқа активлар кўринишидаги айланма
маблағлардаги ҳақиқатдаги қиймат ўртасидаги фарқланиш нисбати сифатида
белгиланади.
(П1+Д.у.м.к.) - А1
К.а.м.т. = ---------------------------------------------------------А2
(А1-узоқ мудатли активлар 130-сатр, П1- 480 –сатр, Д.у.м.к. -570-сатр
бухгалтерия баланс)
(11.717.153+403.067.663) – 120.891.475
К.а.м.т.= -------------------------------------------------------------- = 0.80
368.848.389
Ўзбекистон Республикаси худудида юкоридаги кўрсаткичнинг энг қуйи
нуқтаси 0,2 деб белгиланган. Агар хисобот даври охирига ушбу кўрсаткич 0,2 дан
тушиб кетса, жамият ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган деб
ҳисобланади.
Қарздор жамият коэфиценти 0.80 бўлганлиги мажбуриятларининг унга
тегишли жорий активлар билан таъминланган ҳисобланади.
Жорий молиявий мустакиллик коэффициенти:
Коэффициент қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Ўз маблағлари манбалари
Кмм = ----------------------------------Жорий мажбуриятлар
П1
Кмм= ----------------П2-ДО
11.717.153
Кмм = ------------ = 0,16
74.955.039
Ушбу кўрсаткичнинг 1,00 коэффициентдан паст бўлиши жамиятнинг
молиявий таваккалчилиги мавжудлигини билдиради. Коэфицент пасайиши
молиявий таваккалчиликни ортишини билдирилади.
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлари билан
таъминланганлиги, қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар
билан таъминланаганлиги ўз исботини топиб турибди.
Молиявий таҳлил натижаси бўйича жамият тўловга қобилиятли ҳисобланади.
Бундан ташқари, қарздор “S hib m d b r k si” МЧЖ оҳирги 2023 йил якуни
билан Молиявий натижалар ҳисоботи таҳлил қилинганда 208 610 840 сўм фойда
билан якунлаган.
Қарздорнинг
кредиторлар
олдидаги
тўлов
қобилияти
даражаси
тавсифлайдиган кўрсаткичларга таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди:
1. Жамиятнинг соф активининг қиймати тақдим этилган 2023 йил якуни
бўйича баланс ҳисоботи бўйича - 11.717.153 минг сўмни ташкил этган.
2. Жамиятнинг тўловга қобилиятлик коэффициенти - 4.92 бўлиб, жамият
тўловга қобилиятлилиги етарли миқдорда ҳисобланиши анифланган.
3. Қарздор ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти
0.80 бўлганлиги мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан
таъминланган ҳисобланиши баён этилган.
Қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлари билан
таъминланганлиги, қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар
билан таъминланаганлиги ўз исботини топган.
Муваққат бошқарувчининг молиявий таҳлил натижаси бўйича жамият
тўловга қобилиятли хисобланади.
Гарчи, кредиторларнинг 2025 йил 17 ноябрдаги йиғилиш қарорида аризачи ва
кредитор томонидан қарздор яъни пахта-тўқимачилик соҳасига ихтисослашган
кластерини банкрот деб топишга қарор қабул қилинган бўлсада, қарздорни
юқорида баён этилган талаблар асосида тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиб
бўлмайди.
Чунки, жамиятнинг пахта-тўқимачилик соҳасида мажбуриятлари, солиқлар ва
мажбурий тўловлар юзасидан мажбуриятлари, маҳсулот етиштирувчи фермерлар
олдида фьючерс шартномаси бўйича мажбуриятлари, жамиятнинг 2 500 нафардан
ортиқ ишчи ҳизматчилари мавжудлигини, корхонанинг банкрот деб топиш
нафақат жамиятга балки, ишчи хизматчиларнинг турмуш тарзига, иқтисодий
ҳолатига салбий таъсир кўрсатиш мавжудлигини, шунингдек кузатув ҳисобот
натижалари бўйича корхона тўловга қобилияти деб топилганлигини эътиборга
олиб аризани рад этишни лозим ҳисоблайди.
Шунга кўра, аризада келтирилган асослар қарздорни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлашга асос бўлмаслиги сабабли суд
аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини асоссиз деб
ҳисоблаб, уни рад қилишни лозим деб топади.
Зеро, қонунининг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризачи- “If d gr kim him ” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг жамиятга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун
асослар мавжуд эмаслиги боис, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини рад этишни, аризачи
томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ўзининг зиммасида қодиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 55, 141, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 176-177 ва
210-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи- “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонасининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи- “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан қарздорга нисбатан жорий
этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида бўлган барча чекловларнинг амал
қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида, қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев
4-1705-2501/2630-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи- “If d gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасининг, қарздор- “S hib m d b r k si” масъулияти чекланган
жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш
тўғрисидаги аризасини, аризачи вакили- С.Ғофуров (ишончнома асосида), қарздор
вакили- О.Махмудов (ишончнома асосида), қарздор муваққат бошқарувчисиС.Назаркуловнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 55, 141, 242моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи- “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонасининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи- “If d
gr kim
him ” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонаси томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан қарздорга нисбатан жорий
этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида бўлган барча чекловларнинг амал
қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида, қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
У.М.Бузурходжаев