← Назад
Решение #2843715 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2508/105849-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
З.Явқаштиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Қодиров (жамият раҳбари)
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси АААААААААААА масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар БББББББББББ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 18 247
140 сўм асосий қарз ва 3 886 640 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармасининг палата аъзоси АААААААААААА масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар БББББББББББ
масъулияти чекланган жамиятидан 18 247 140 сўм дебитор қарздорлик,
3 886 640 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарнинг
судга билдирган эътирози меҳнат муносабатларидан келиб чиққанлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз қилиб, даъвогарнинг
асосий қарз суммасини ундириш талабига эътирози йўқлиги, жамиятнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжудлиги, лекин даъвогар жамиятнинг Фарғонадаги филиали
томонидан даъвогар жамиятда ишчи бўлиб 2024 йилнинг декабрь ойидан 2025 йилнинг
июнь ойига қадар ишлаганлиги, даъвогарнинг иш ҳақидан 30 млн.сўмга яқин
қарздорлиги мавжудлиги, шу сабабли жамиятлар ўртасида қарздорлик бартараф
қилинмаганлиги, даъвогар қачонки иш ҳақи тўловларини тўласа, жамиятлар ўртасидаги
қарздорлик ҳам бартараф қилинишини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд ишда тўпланган далилларга баҳо бериб ва тарафлар вакилларининг берган
кўрсатмаларини тинглаб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида “Мажбурият
— фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади” деб қайд этилган.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
2
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи
эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 25.11.2024 йилда №В40/1сонли алкоголь маҳсулотлари олди-сотди шартномаси тузилган. Даъвогар томонидан
шартномага асосан 02.12.2024 йилдаги №ВФ40/4-сонли счёт фактура асосида 9 499 040
сўмлик ва №ВФ40/9-сонли счёт фактура асосида 14 948 100 сўмлик жами 24 447 140
сўмлик алкоголь маҳсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан
қабул қилиб олинган маҳсулотларнинг 18 247 140 сўмлик қисми бўйича тўловлар
амалга оширилмаган.
ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 18 247 140 сўм қарздорлиги ишдаги шартнома,
счёт фактура, ишонч қоғозлари, солиштирма далолатнома ва тарафлар вакилларининг
берган кўрсатмалари билан тасдиқланади.
Суд жавобгарнинг даъвогар ташкилотда ишчи ҳодим сифатида ишлаганлиги, иш
ҳақидан 30 млн.сўмга яқин ҳақдорлиги мавжудлиги, қачонки даъвогар иш ҳақи
қарздорлигини тўласа, сўнгра жамиятнинг қарздорлигини бартараф этиш ҳақидаги
важлари билан келишмайди. Чунки, жавобгарнинг ушбу важлари меҳнат муносабатлари
ҳисобланиб, бу тоифадаги низолар фуқаролик судлари томонидан кўриб, ҳал қилинади.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 18 247 140 сўм асосий қарз суммасини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномага асосан 3 886 640 сўм пеня
ундириш талабини қўйган.
Даъвогар жавобгардан шартномага асосан пеня ундириш талабини қўйган
бўлсада, ушбу пеня суммаси ҳисоб-китоби судга тақдим қилинмади. Аввалги суд
мажлисида ҳам суд томонидан пеня ҳисоб-китобини судга тақдим қилиш сўралагн
бўлиб, даъвогар ушбу далилларни судга тақдим қилмади.
ИПКнинг 67-моддасига кўра, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш
ва баҳолашдан иборатдир.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу боис, суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар АААААААААААА масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
БББББББББББ масъулияти чекланган жамиятидан 18 247 140 сўм асосий қарз, 41 200
сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан 364 942,8 сўм давлат
божи, даъвогардан 77 732,8 сўм давлат божи, ишни ВКА режимида кўриш билан боғлик
103 000 сўм суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
3
Даъвогар АААААААААААА масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар БББББББББББ масъулияти чекланган жамиятидан 18 247 140 сўм асосий қарз
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Республика бюджетига:
- жавобгар БББББББББББ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 364 942,8
сўм давлат божи;
- даъвогар АААААААААААА масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
77 732,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар БББББББББББ масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов