← Назад
Решение #2843727 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
22
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| ра Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекси | 333 | — | code_article | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2501/2828-сонли
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров
ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 сентябрдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
томонидан киритилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят
прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Қашқадарё вилоят ғазначилик
хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида), даъвогар
вакиллари А.Камолов (ишончномага асосан)лар иштирокида Қашқадарё вилоят
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Косон
туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 6 336 802 545 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Косон туман иқтисодиёт
ва молия бўлими ҳамда Ғазначилик хизмати Косон туман бўлими жалб
қилинган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида қўшимча
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 ийл 28
ноябрдаги 5-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмиас деб топишни ва унинг
оқибатларини қўллаган ҳолда жавобгар ҳисобидан 6.200.397.928 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 сентябрдаги ажрими
билан қўшимча даъво ариза иш юритишга қабул қилинган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 сентябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, унда суднинг 2025 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги,
моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома
2
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги
қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар келтирилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини иш
юритишни қабул қилиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг
13-бандига кўра, даъвогар ИПК 157-моддасининг биринчи қисмида назарда
тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция судида
ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин. Мазкур норма
иш бошқа инстанцияларда кўрилаётганида қўлланилмайди. Қайд этилган
ҳуқуқдан ҳал қилув қарори юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўрилаётганида,
шунингдек суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиниб, иш янгидан
биринчи инстанция судида кўрилаётганда фойдаланилиши мумкин.
Даъво предметининг ўзгариши даъвогарнинг жавобгарга нисбатан моддийҳуқуқий талабларининг ўзгаришини билдиради. Даъво асосини ўзгартириш
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ўз талабларини асослантирган ҳолатларнинг
ўзгаришини билдиради. Даъво предмети ва асоси тушунчаларидан шу нарса
келиб чиқадики, масалан, агар битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб
шартномани бекор қилиш талаби билан алмаштирилса ва бу ўзгаришга бошқа
асослар келтирилса, бундай ҳолда даъвонинг предмети ва асоси ўзгарган
ҳисобланади. ИПК даъво предмети ва асосини бир вақтда ўзгартиришга йўл
қўймайди.
Ушбу ҳолатда бирични инстанция суди даъво предмети ва асосини бир
вақтда ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиб хатоликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
302-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандида билдирилган талаб бўйича суд ҳал
қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
301-моддасининг иккинчи қисмига кўра Ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи
қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда,
кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш
қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш
қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши
лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Шу сабабли, судлов ҳайъатининг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан
кассация шикояти бўйича ишни биринчи инстанция судида иш юритиш
қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрими қабул қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган ғазначилик бошқармаси вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
3
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
ва иш юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар ва учинчи шахс
тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок
этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда 5-сонли
пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур пудрат шартномага асосан Пудратчи Буюртмачининг буюртмасига
ва тузилган лойиҳа смета ҳужжатларига асосан Косон тумани “Хўжақудуқ”
МФЙ, “Алачабоб” қишлоғи ҳудудидаги 4Р95 “ “Пўлоти-Раим Сўфи ШўрбозорАйритом Т/Й Бекати умумфойдаланиш йўлидан “Турон маъданли сув
санаторий-профилакториясига” олиб борувчи 8.0 км йўлни таъмирлаш
Буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилиб олишни ҳамда тўловни амалга
оширишни ўз зиммаларига оладилар. Шартноманинг умумий суммаси 6 336 802
545 сўмни ташкил этган.
Шунга кўра, иш ҳужжатларига асосан “ Z
F YZ” масъулияти
чекланган жамияти томонидан бажарилган ишлардан 6.336.802.545 сўмлик
ишлар бажарилган.
Бироқ жавобгар мазкур бажарилган ишларнинг бўйича пул маблағлари
тўланмаганлиги сабабли, қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундиришни
сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
4
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасига кўра,
мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-238моддаларига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга
йўл қўйилмайди. Ушбу Кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши белгиланган.
“SQB
nstru ti n” масъулияти чекланган жамиятининг 26.08.2025
йилдаги далолатномасига асосан даъвогар томонидан 6 200 397 928 сўм ишлар
бажарилганлигини, 136 404 617 сўмлик ишлар ортиқча тақдим этилганлик
ҳолатлари аниқланган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома тендер
савдоларисиз ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли қонун
талабларига зидлигини ва далилларнинг номақбуллигини инобатга олмасдан
даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Биринчи инстанция суди даъвонинг асоси ва предметини бир вақтда
ўзгартириш ҳақидаги даъво аризасига қўшимча даъво аризасини иш юритувига
қабул қилиб хатоликка йўл қўйган.
Ваҳоланки, дастлабки даъво аризасида шартномага асосан бажарилган
ишлар қийматини ундириш сўралган бўлса, қўшимча даъво аризасида 2022 йил
28-ноябрдаги 5-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг
оқибатларини қўллаган ҳолда 6.200.397.928 сўм бажарилган ишлар қийматини
ундириш сўралган.
Бундан ҳолда, даъвонинг асоси ва предмети ўзгарган ҳисобланади.
Шунга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг қўшимча даъво аризасини қабул
қилишни рад этишни лозим топади ва дастлабки даъвони кўриб чиқади.
Дастлабки даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда жавобгар Косон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан
6.336.802.545 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Ваҳоланки, Тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларига оид
қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тендер ўтказилмасдан
расмийлаштирилиб, ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб
юритилади)нинг
19-моддасига
кўра
бюджет
ташкилотлари
давлат
буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини
режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган
5
тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон
тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг
рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат
харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш
мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга,
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга
эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат
харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир
шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги
давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда
амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ
юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан
ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик
мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик
бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан
кечиктирмай тақдим этади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда
15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.
Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари
режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги
тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон
дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома
тузилган.
6
Бу эса ўз навбатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
Косон туман Ғазначилик бўлими томонидан тақдим этилган 30.07.2025 йилдаги
43-сонли маълумотнома билан ўз исботини топади.
Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида
баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли
даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва
бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши
ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида
келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация
ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
7
қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши
ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (шикоятини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 19, 46, 49, 56-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан киритилган
кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
киритган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи
инстанция суди учун олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати тўланганлиги
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “ Z
F YZ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция ва кассация инстанция судида
кўриш билан боғлиқ жами 190.104.076 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ Z F YZ” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 3 октябрда берилган ижро
варақаси бекор қилинсин.
Янги ижро варақаси берилсин.
8
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Косон туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят (шикоят) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Судьялар
М.Бозоров
О.Қурбонов